UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этиладиган U-19 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этади.
3 октябрь куни саралаш баҳсларида иштирок этадиган меҳмон жамоалар ўрин олган Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида мусобақа ташкилотчилари, расмийлари ва термаларнинг менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Мусобақа арафасида ташкил этилган митингда энг муҳим масалалардан бири – бўлажак учрашувларда жамоалар қайси рангли либосларда тўп суришларига аниқлик киритилди. Митинг якунларига кўра, Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани кўк либосда бошлайдиган бўлди.

Жумладан, 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши кечадиган баҳсда ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда майдонга чиқишади. Рақиб эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўйинда Ўзбекистон термаси оқ рангли либосда ҳаракат қилади, рақиб эса ўзининг анъанавий қизил рангли либосларида тўп суради.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда ҳиндлар кўк рангли, ўзбекистонликлар эса оқ рангли либосларда майдонга тушишади. Саралаш босқичининг сўнгги, қайсидир маънода, финал баҳсига айланиши кутилаётган Қатарга қарши ўйинда ҳам Алексей Евстафеев шогирдлари оқ либосда майдонга тушишса, Қатар ўзининг тўқ қизил рангдаги футболкаларида ҳаракат қилади.

Саралаш босқичининг барча ўйинлари Доҳадаги «Ал-Араби» стадионида ўтказилади. Ўйин кунлари маҳаллий вақт билан 16:30 ва 19:00да (Тошкент вақти билан 18:30 ва 20:00да) учрашувлар ўтказилади. 19:00даги ўйинларнинг барчаси Қатар ёшлари иштирокидаги баҳслардир. Бошқа меҳмон жамоалар каби Ўзбекистон ҳам фақат бир марта – Қатарга қарши ўйинда нисбатан салқин вақтда ўйнаш имконига эга бўлади. Терма жамоанинг қолган барча ўйинлари кун ҳарорати ҳали нисбатан иссиқ бўлган вақтга тўғри келади.

Маълумот ўрнида, шу кеча-кундузда Қатарда ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиб, кўринишидан, бу Ўзбекистондаги сентябрь бошидаги одатий ҳароратдан кўп ҳам фарқ қилмайдигандек кўринади. Бироқ, намликнинг Ўзбекистондагидан деярли икки баробар юқори эканлиги футболчилардан катта куч, чидам ва матонат кўрсатишни талаб этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика