UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Ўзбекистон U-19 Дукентдаги йиғинини якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 Дукентдаги йиғинини якунлади

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 13 август куни Дукентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 2-13 август кунлари Дукентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев мазкур йиғинга жами 25 футболчини таклиф этгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3та назорат учрашувини ўтказди. Евстафеев шогирдлари дастлаб, 7 август куни «Андижон» клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. 10 ҳамда 12 август кунлари эса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Олмалиқ» жамоаси ёшларига қарши тўп суришди ва ҳар икки учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. «Олмалиқ» ёшларига қарши кечган илк ўйинда ўзбекистонлик ёшлар йирик - 8:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Орадан икки кун ўтиб, мазкур жамоалар яна бир маротаба майдонга чиқишди ва бу учрашувда ҳам Евстафеев шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозондилар - 4:1.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Назорат учрашуви.

7 август, чоршанба
Ўзбекистон (U-19) - «Андижон» - 1:1

Голлар: Аббос Отахонов - Лочин Солиев

Назорат учрашуви.
10 август, шанба

Ўзбекистон (U-19) - «Олмалиқ» (ёшлар) - 8:1
Голлар: Игорь Рогованов (4та), Маҳсуд Маҳмудов (2та), Дурбек Камолов, Андрей Сидоров

Назорат учрашуви.
12 август, душанба
Ўзбекистон (U-19) - «Олмалиқ» (ёшлар) - 8:1
Голлар:
Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов, Бобурбек Давлатов, Жавоҳир Соибов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика