UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари иккинчи учрашувда Австрия ўсмирларига мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари иккинчи учрашувда Австрия ўсмирларига мағлуб бўлди

Австрияда ўқув-машғуот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 7 сентябрь куни Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва йирик - 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

Дишлод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь куни Австрияга қарши илк учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 7 сентябрь куни терма жамоалар иккинчи маротаба майдонга тушишди ва бу сафар мезбонлар - Австрия ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланда келди - 3:0.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.

Ўртоқлик учрашуви. Пурбах, Австрия
7 сентбярь, шанба.

Австрия (U-17) - Ўзбекистон (U-17) - 3:0
Голлар:
Пеллегрини (18), Грбич (43), Рипич (81)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика