UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 сентябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Австрияга учиб кетади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, Австрия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳам БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви 22 август, пайшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ҳам Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика