UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  0 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 июнь куни тонгда Хитой пойтахти Пекин шаҳрига учиб кетди.
Миллий терма жамоа делегация аъзолари айни дамда Пекинга етиб борди ва тушдан кейин машғулотларга киришади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 8 июнь куни эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пекиндан Жанубий Корея пойхтахти Сеул шаҳрига учиб кетади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 11 июнь куни Сеулда ЖЧ-2014 саралаши 9-тури доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан терма жамоага жами 23 нафар футболчини жалб этган. Жанубий Кореяга қарши учрашув якунига етгач, миллий терма жамоа делегацияси 12 июнь куни Тошкентга қайтади.

Маълумот ўрнида, айни дамда саралашнинг «А» гуруҳида 11 очко билан пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Тошкентда саралашнинг сўнгги турида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни «А» гуруҳида 8-тур учрашувлари ўтказилади ва унда Жанубий Корея терма жамоаси Ливанга қарши сафар учрашувини ўтказса, Қатар ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур турда дам олади.

4 июнь. ЖЧ-2014 саралаш. 8-тур.

«А» гуруҳи
Қатар - Эрон
Ливан - Жанубий Корея
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика