UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  2 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Ўзбекистон спортчилари 19 медални қўлга киритди Янгиликлар

Ўзбекистон спортчилари 19 медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари Россиянинг Қозон шаҳрида 17 июль куни якунланган XXVII Жаҳон универсиадаси мусобақаларида икки олтин, етти кумуш, ўн бронза, жами 19 медаль жамғариб, мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлади.
Жаҳон универсиадасида бу йил дунёнинг 162 мамлакатидан 10 мингдан зиёд талаба-спортчи 27 спорт тури бўйича 351 медаллар жамланмаси учун курашди. Иштирокчилар орасида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида маҳорат кўрсатган спортчиларнинг кўплиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишига хизмат қилди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини бокс, белбоғли кураш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, самбо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича жами 55 нафар талаба-спортчи ҳимоя қилди. Уларнинг аксарияти Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан йўлга қўйилган уч босқичли узлуксиз спорт тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада мусобақаларида кашф этилган ёшлардир.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарорига мувофиқ мамлакатимиз атлетлари мазкур мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. “Жаҳон универсиадаси – 2013” спорт мусобақалари ана шундай тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади. Унда қатор спорт турлари бўйича мутахассис ва мураббийлар бўлажак Олимпиада йўлланмалари учун курашадиган спортчиларимизнинг имконияти ва салоҳиятини синовдан ўтказди.

Талабалар мусобақасида қўлга киритилган медалларнинг аксарияти Олимпия спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларимиз ҳиссасига тўғри келди. Айниқса, оғир атлетика мусобақаларида 105 килограмм вазн тоифасида Руслан Нуриддинов Жаҳон универсиадасининг икки рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлгани, ёш атлетларимиз Улуғбек Алимов кумуш, Манзурахон Мамасолиева бронза медални қўлга киритгани ўзбек оғир атлетика мактабининг юқори салоҳиятини кўрсатди.

Тўққиз боксчимиздан саккиз нафари медаль билан тақдирлангани ҳам ушбу спорт тури бўйича Олимпиадага тайёргарлик жараёни тўғри ташкил этилганини кўрсатди. Бугун юртимизда кўплаб истеъдодли боксчилар тарбияланиб, уларнинг энг кучлилари терма жамоага жалб этилаётгани Ўзбекистон бокс федерациясининг энг катта ютуқларидандир. Ана шундай ёшлардан Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасида Универсиада чемпиони бўлди.

Боксчиларимиздан Фазлиддин Ғойибназаров, Хуршидбек Норматов, Азизбек Абдуғофуров, Рустам Тўлаганов кумуш, Элшод Расулов, Жасурбек Латипов ва Мирзоҳид Абдуллаев бронза медални қўлга киритди.

Дзюдо баҳсларида Яҳё Имомов кумуш, Сойиб Қурбонов бронза медаль соҳиби бўлди. Каноэда эшкак эшиш бўйича Мирзиёд Ҳожиев, Муроджон Азметов, Элдор Қаюмов ва Дилшод Йўлдошевдан таркиб топган жамоамиз 500 метр масофага ўтказилган пойгада маррага учинчи келди.

Олимпия дастурига кирмаган спорт турлари бўйича ҳам кўплаб медаллар жамғарилди. Яқинда Бухорода ўтган Универсиада ғолиби Зайлобиддин Ортиқов белбоғли курашнинг классик йўналишида кумуш, эркин усулдаги баҳсларда бронза медаль олди. Белбоғли курашнинг эркин йўналишида Нозимжон Иброҳимжонов ва Замирахон Аҳмедова, самбо мусобақаларида Суҳроб Остонаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Умуман олганда, XXVII Жаҳон универсиадаси Ўзбекистон спортчилари учун муваффақиятли бўлди. Ёзги Универсиадалардаги иштирокини 1999 йилдан бошлаган ҳамюртларимиз Испания, Хитой, Таиланд ва Жанубий Кореяда ўтган аввалги ўйинларда тўрттадан олтин, кумуш ва бронза, жами 12 медаль жамғарган эди. Бу кўрсаткичларни жорий йилгиси билан қиёсласак, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётгани, нуфузли мусобақалардаги медалларимиз сони ва салмоғи ортаётгани намоён бўлади.

XXVII Жаҳон универсиадасида иштирок этган 162 мамлакатдан 92 тасининг спортчилари совринлардан бебаҳра қолди. Улар орасидан олтин медални қўлга киритганлар янада кам – 42 тани ташкил этди.

Хусусан, жаҳон спортида юқори ўринларни эгаллаб келган мамлакатлардан Универсиада ўйинларига 70 нафар спортчисини сафарбар қилган Швейцария иккита, 82 нафар вакил билан қатнашган Туркия жами еттита медаль билан кифояланди.

Ўзбекистон спортчилари эса қизғин ўтган мусобақаларда 2 олтин, 7 кумуш ва 10 бронза, жами 19 медаль жамғарди. Бу кўрсаткичлар бўйича вакилларимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида олтинчи, Осиё вакиллари ўртасида еттинчи натижани қайд этди.

Навбатдаги Жаҳон универсиадаси 2015 йил Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика