Latest news

15:49Анчелотти: "Офсайдсиз футбол - бу бошқа спорт тури"1 15:49Анчелотти: футбол без офсайдов — это другой вид спорта0 15:28Фарғона “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида 15та клуб иштирок этади4 15:28Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Ардус" - "Максам-Чирчиқ" 1:00 15:18"Интер" ҳимоячиси Раноккия агенти "Зенит" билан музокара ўтказди0 15:18Агент защитника «Интера» Раноккии провёл переговоры с «Зенитом»0 15:14Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”6 15:061 февраль куни биринчи лига ва Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади1 15:06Жеребьевка Первенства и Кубка Узбекистана-20170 14:47Роббен: "Ўз ритмини топиши учун "Бавария"га учрашувлар керак"1 14:47Роббен: «Баварии» нужны матчи, чтобы набрать свой ритм0 14:39Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Металлург" 2:38 14:32Australian Open. Денис Истомин ҳозирча неча очко ва қанча маблағ ишлаб олди?16 14:16Левандовски: "Ўзим истагандек зарба бера олмадим, аммо гол бу гол"2 14:16Левандовски: пробил не лучшим образом, но гол есть гол0

29 sep 17:13
News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган U-16 ОЧ-2014 саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлади ва келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

29 сентябрь, якшанба куни «ЖАР» стадионида ОЧ-2014 саралашидан ўрин олган сўнгги учрашувда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Яман U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Темур Олимхўжаев шогирдлари рақибини йирик - 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси Жонибек Кўчимов дубл қайд этган бўлса, Маъруф Жўраев ҳамда Шохруҳ Маҳмудҳожиевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. 27 сентябрь куни саралашнинг 2-тур ўйинида Фаластин терма жамоаси дарвозасини жавобсиз 9 маротаба нишонга олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу тариқа, «В» гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва Осиё чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

U-16 Осиё чемпионати-2014, «В» саралаш гуруҳи, 3-тур учрашуви
29 сентябрь, якшанба

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – ЯМАН U-16 4:0 (1:0)
Голлар: Жонибек Кўчимов (12, 50), Маъруф Жумаев (59), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (90+1).
Четлатишлар: Суҳроб Нуруллоев (90+1) – Али Маҳди (90+4).
Бош ҳакам: Пратап Сингҳ (Ҳиндистон).

ЎЗБЕКИСТОН: Акром Хўжаев, Дониёр Ҳошимов, Алижон Илҳомов, Озодбек Қурбонов, Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурметов, Суҳроб Нуруллоев, Азизжон Ғаниев, Достонбек Бердиқулов, Бакир Муртазоев, Жаҳонгир Аҳмадов.

ЯМАН: Салим Жамол Али, Наиф Абдуллоҳ Умар, Ҳусам Одил Солиҳ, Фарис Аҳмад Саиф, Абдуллоҳ Ҳамид Муҳаммад, Аҳмад Абдулҳаким, Умар Абдуллоҳ, Насим аш-Шариф, Али Яҳё ал-Ҳарвий, Наиф Солиҳ Ҳизом, Волид Аҳмад.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 164
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 85
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook