UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  32 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2015га йўлланма олди! Янгиликлар

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2015га йўлланма олди!

Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Гонконг - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва асосий вазиятлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлди.


Ўйиннинг 6-дақиқасида Ўзбекистон жуда яши имкониятга эга бўлди. Воҳид Шодиевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегди. 13-дақиқада вакилларимиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. 14-дақиқада ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Воҳид Шодиев боши билан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди. 18-дақиқада Жамшид Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб юборди. Сардор Рашидов жарима майдонимиз ёнида рақибни йиқитди, жарима тўпини ҳимоячиларимиз бартараф этишди. 20-дақиқада Ўзбекистон тўпни ўзида сақлаб турди ва ҳужумга ўтишга уринди, аммо рақиблар ҳужумни тўхтатишди. Устунлик вакилларимизда, гокнонгликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда. 22-дақиқада Рашидов бурчак тўпини ишлади. Кетма-кет икки бор амалга оширилган бурчак тўпи натижа бермади. Жарима майдони ёнида Ли Чи Хо Искандеровни йиқитди, жарима тўпи вакилларимиз тепишади. Жамшиднинг амалга оширган зарбасидан сўнг Япп Хун Фай тўпни қайтариб юборди. Кейинги вазиятда Денисовнинг ён чизиқдан отиб берган тўпини Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 25-дақиқада Даврон Ҳошимов жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужумини қанотдан узатиб берган тўпи билан якунлади. Тўп дарвозабон қўлида. Кейинги дақиқада Даврон Ҳошимов чамаси 25 метрлардан ерлатиб зарба берди, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 30-дақиқада ўта хавфли вазият содир этилди, Сергеев жарима майдони ичига кириб дарвозанинг узоқ устуни ёнидаги Рашидовни тўп билан таъминлади, Сардорнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Воҳид Шодиев тўп учун интилаётганда дарвозабон билан тўқнашиб кетиб йиқилиб тушди. 32-дақиқада Игорь Сергеев тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 35-дақиқада Искандеровнинг заргарона пасидан сўнг Сергеев дарвозага зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. Бурчак тўпини ҳам ҳимоячилар баратарф этишди. 38-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев чап қанотда Денисовга тўп узатди, Виталийнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп Япп Хун Файнинг қўлига бориб тушди. 40-дақиқада Гонконгнинг кам сонли ҳужумларидан бири ўйиндан ташқари ҳолат сабаб узилиб қолди. 41-дақиқада Виталий Денисов тўпни Рашидовга узатди, Сардорнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 42-дақиқада Сергеевда имконият бўлди, ноаниқ. Кейинги дақиқада Рашидов ўзи ишлаган бурчак тўпини амалга оширди, тўпни Ислом Тўхтахўжаев боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади. 45-дақиқада Чеун Кин Фунг ўз жарима майдони ёнида Рашидовни йиқитди, ҳакам рақиблар вакилига қизил карточка кўрсатди. Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Одилнинг ўзи дарвозага йўллади, ноаниқ. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0.

Иккинчи бўлим бошида Гонконг сафида ҳужумчи ўрнига ҳимоячи тушди. Ўзбекистон сафида эса Баҳодир Насимов майдонга тушди. У ҳимоячи Даврон Ҳошимовни ўрнида ҳаракат қилмоқда. Шу тариқа жамоамиз иккинчи бўлимни уч нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. Рақиб 10 киши бўлиб ўйнаётганини ҳам эслатиб ўтамиз. 50-дақиқада Рашидов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 51-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди, чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Виталий Денисовнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Иккинчи бўлим бошида Ҳайдаровнинг чиройли ва ақлли пасидан сўнг ўнг қанотга ўтган Рашидов дарвозабон билан бирга бир қолди, аммо зарбаси ноаниқ кетди. 57-дақиқада Тўхтахўжаев жарима майдони ёнидан дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвозанинг узоқ устуни ёнидан ўтиб кетди. 59-дақиқада Денисов рақибнинг ҳужумини узиб қўйиб ўзи жамоамизнинг ҳужумини бошлади, Сергеевнинг жарима майдони ичига кириб йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 62-дақиқада Одил Аҳмедовнинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Япп Хун Фай тўпни қайтарди. 63-дақиқада Искандеров тўпни жарима майдони ичига ошириб берди, тўпни тўхтата олмаган Насимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Рашидовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, Искандеров бурчак тўпини амалга оширди. Вакилларимиз ҳужумда қоида бузишди. 65-дақиқада Тўхтахўжаевнинг тўп узатишидан сўнг Шодиев боши билан дарвозага аниқ зарба берди, Япп Хун Фай яна ўзини кўрсатди. Кейинги дақиқада Одил Аҳмедовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Ўзбекистон Гонконг дарвозасига 300 дақиқадан буён гол ура олмаяпти... 68-дақиқада Искандеров дарвозага зарба бериб кўрди, ҳимоячига теккан тўп дарвозабон қўлига бориб тушди. Вакилларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, Рашидов, Искандеровнинг зарбалари дарвозага етиб бормаяпти. 70-дақиқада Одил Аҳмедовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 73-дақиқада Рашидовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 75-дақиқада Жамшид Искандеров ўрнига Шавкат Саломов майдонга тушди. 76-дақиқада Насимов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Кейинги дақиқада Одил Аҳмедов ўз омадини синаб кўрди, зарбадан сўнг посбон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Яна Аҳмедов, яна дарвозабон... 79-дақиқада Саломовнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, Насимов дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади. 82-дақиқада майдон эгалари жуда хавфли вазият яратишди, яхшиям Элдор Суюнов икки марта жамоамизни қутқарди. Шу дақиқада Сергеев ўрнига Жепаров майдонга тушди. 83-дақиқада Воҳид Шодиев ҳисобни очди - 0:1. Тўхтахўжаевнинг рақиб жарима майдони ичидаги фаоллигидан сўнг Шодиев тўпни дарвозаг йўллади. 85-дақиқада Гонконг ҳужумга ўтиб Суюновни яна безовта қилишди. 89-дақиқада Саломовнинг пасидан сўнг Одил Аҳмедов дарвозани ишғол қилди - 0:2. 90+2-дақиқада рақиблар жарима тўпини амалга оширишди, Элдор Суюнов ўз ўрнида.


ГОНКОНГ - ЎЗБЕКИСТОН 0:2

Ҳакамлар: Наваф Шукралла, Ёсир Тулефат, Иброҳим Муборак Солиҳ, Жамил Жума Муҳаммад (барчаси Баҳрайн)
Голлар: Воҳид Шодиев, 83 - 0:1. Одил Аҳмедов, 89 - 0:2.

Гонконг: 1.Япп Хун Фаи, 2.Ли Чи Хо, 4,Бае Хи, 7.Чан Сиу Ки (22.Жеймс Макки, 80), 10.Лам Ка Ваи (3.Висдом Агбо, 46), 12.Ло Кван Йе, 13.Чеун Кин Фунг, 15.Наеделин Энди Ханнес, 16.Леун Чун Понг, 20.Чан Ман Фаи (23.Йингзи Жу, 72), 21.Квок Кин Понг.

Захира: 18.Леунг Хинг Кит, 19.Ванг Зенпенг, 3.Висдом Агбо, 5.Вонг Ваи, 6.Хуанг Янг, 8.Ли Хонг Лим, 9.Лам Хок Хеи, 11.Годфред Карикари, 14.Жонатан Жак Сили.

Ўзбекистон: Ўзбекистон: 12.Элдор Суюнов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Даврон Хошимов (11.Баҳодир Насимов, 46), 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 14.Жамшид Искандаров (22.Шавкат Саломов, 75), 23.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев, 10.Игорь Сергеев (8.Сервер Жепаров, 82)

Захира: 1.Мурод Зуҳуров, 21.Александр Лобанов, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Дилшод Жўраев, 6.Иван Нагаев, 16.Шахзод Нурматов, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев.
Огоҳлантириш: Чан Сиу Ки 77,
Четлатиш: Чеун Кин Фунг 45.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика