UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь Жанубий Корея терма жамоасига қарши оқ либосларда ҳаракат қилади.
ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 9-тур учрашувлари доирасидаги Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида терма жамоаларнинг менежерлари ўртасида митинг бўлиб ўтди.

Митингда терма жамоалар бўлажак учрашувда қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишлари маълум бўлди. Шундай қилиб, Жанубий Корея миллий терма жамоаси сешанба куни анъанавий қизил футболка ва кўк шортларда ҳаракат қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ либосларда тўп суради.

10 июнь куни, шунингдек, бошқа бир қатор ўйинолди тадбирлар ҳам бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкент вақти билан 14:30да (Сеул вақти билан 18:30да) Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани якунига етганидан сўнг, Тошкент вақти билан 15:00да (Сеул вақти билан 19:00да) «Seoul World Cup» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 11 июнь, сешанба куни 16:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика