UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  22

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида

Аввало барчангизни муносиб ғалаба билан табриклайман! Айниқса йигитларимизга тасанно, улар Греция билан бўлган учрашувда ўзларидан кутилганиданда яҳши ўйин кўрсатдилар.
Туркиядаги мухлислар ҳақида хабар ёзмаганимизга ҳам анча бўлди. Сабаби Уругвай билан бўлган учрашувдан кейин “тарвузларимиз қўлтиғимиздан тушгандек” эди, шукурким бу мағлубият Греция билан бўлган ўйиндан сўнг ҳудди тренерский тактикадек туйилди.

Демак янгиликларга ўтамиз Анталиядаги учрашувдан сўнг аксарият мухлислар Ўзбекистонга қайтиб кетишди. 80га яқин ватандошларимиз эса Истанбулда ярим финал баҳсини кутиб туришибти аллоҳ насиб қилса Истанбулда яна бирлашамиз, Анталиядан Газиантеп шаҳрига фақат автобусда борса бўлар экан ва йўлдаги вақт 14 соатни ташкил этади.

11 кишидан ташкил топган мухлислар 30 июнь куни кеч соат 19:30да Газиантепга йўлга чиқдик ва тонг соат 9:00да манзилга етиб келдик.

Шаҳар тоғ ҳудудида жойлашган бўлсада об-ҳавоси Ўзбекистонни эслатади. Шаҳар гавжум аксарият аҳоли курд миллатига мансуб лекин кўпчилик турк тилида суҳбатлашишар шаҳар кўчаларида Сурия рақамларида ҳаракатланувчи автомашиналар ҳам учраб туради.

Эгнимизда Ўзбекистон ёзувли футболкани кўрган маҳаллий аҳоли футбол куни биз албатта сизларга мухлислик қиламиз Юнонистонни енгасиз, деб далда бўлишарди,  мана ҳаяжон ила кутилган 2 июль санаси ҳам келди, соат 15:00 биз жойлашган меҳмонхонадан стадионга қадар 1 километрлик масофа ва биз бу масофани пиёда босиб ўтишга аҳд қилдик. Барчамиз Ўзбекистон рамзларидаги кийим бошларимизни кийиб ноғораларни чалиб стадион сари йўлга чиқдик, барчаси биз кутганданда аъло даражада кечди Газиантеп кўчаларида барча бизни қўллаб-қувватларди, автоуловлар эса тинимсиз сигнал чалишиб бизни олға чорлашарди, стадионга келганимизда кўплаб “Газиантепспор” мухлислари бизга қўшилишди!

Жамоамиз автобусини қайси йўлдан стадионга киришини билиб олдиндан режалаштирган энг муҳим вазифамизни бажариш ҳаракатини қилдик, биринчи бўлиб стадионга греклар автобуси кириб келди уларни чиройли дўстона қарсаклар билан кутиб олдик, орадан 3-4 дақиқа ўтиб Ватанимиз жамоаси автобуси ҳам кириб келди. Биз олдиндан тайёрлаб қўйилган бироз қўпол сўзлар ёзилган бўлсада ЙИГИТЛАРНИ ВАТАН УЧУН ОЛҒА ЧОРЛОВЧИ БАННЕРни кўтардик ва уни деярли барча футболчилар ўқишди!

Баннерда Улар бугун 30 000 000 ўзбекистонликлар учун майдонга тушишларини англатувчи сўзлар ва рус тилида "УМРИ, НО ПОБЕДИ" деган ёзувлар бор эди. Албатта биз баннеримиз иш берди демоқчи эмасмиз!

Эсингизда бўлса Гуанжоуда бўлган Осиё ўйинларида ҳам олимпия терма жамоамиз 1/8  финалига гуруҳдан 3-ўрин билан чиқганида худди шунга ўхшаш баннер ёзган эдик! Буни ҳам бир яхши ниятда ёздик. Ўйин вақтида эса стадионга ташриф буюрган туркиялик мухлисларнинг барчаси биз билан бирга ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея жамоамизни қўллаб-қувватлашди. БАРЧАМИЗГА БУЮК ҒАЛАБАЛАРДАН БИРИ МУБОРАК БЎЛСИН !!!

Энди биз 3 июль куни Газиантепдан 600 километр узоқда жойлашган Ризо шаҳрига йўл оламиз. У ерда Францияга қарши 1/4 финал учрашувида жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламиз.

Барчангизга хурмат ва эҳтиром билан бир гуруҳ Ўзбек мухлислари.


Абдураҳмон Фозилов Газиантеп шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика