26 may 20:04
News

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги учта ўйин бўлиб ўтди.
Бу ўйинлардан сўнг кўра чорак финалга чиққан 7 жамоа номи маълум бўлди.

"Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари мусобақани чорак финалда бошлашлари маълум эди.

Кеча "Пахтакор" ва "Олмалиқ" чорак финалга чиқишганди. Бугунги баҳслардан сўнг "Динамо", "Навбаҳор" ва "Оқ-тепа" жамоалари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Чорак финалнинг сўнгги саккизинчи жамоаси номи эртага "Андижон" - "Насаф" учрашувидан сўнг маълум бўлади. Бу катта эҳтимол билан "Насаф" бўлади. Сабаби илк ўйинда "аждарлар" рақибни 5:0 ҳисобида таслим қилганди.

Чорак финал жуфтликлари

"Динамо" - "Локомотив"
"Оқ-тепа" - "Пахтакор"
"Навбаҳор" - "Андижон" ёки "Насаф"
"Олмалиқ" - "Бунёдкор"
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook