Latest news

12:4620 декабрь куни 2017 йилги олий лигага қуръа ташланади0 12:43Тевес: "Хитой клубига ўтишим ёки фаолиятимни якунлашим мумкин"0 12:43Тевес: могу перейти в китайский клуб, но могу и завершить карьеру0 12:35EPLMANAGER: Янги имкониятдан фойдаланинг4 12:12"Шапекоэнсе" логотипидаги 3 та сариқ юлдуз ўрнини битта оқ юлдуз эгаллайди1 11:56"Боруссия" ва "Рома" Дзагоев учун курашади2 11:53«Боруссия» Д и «Рома» поспорят за Дзагоева0 11:41"Бунёдкор": Сергей Лушан ўзини яхши ҳис қиляпти6 11:33Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Нафис" - "Максам-Чирчиқ" 4:51 11:25Жозе Моуриньо жамоалари гуруҳ босқичида қолиб кетмаган4 11:10Неймар: "Барселона"га нима бўлганини билмайман"7 11:10Неймар: не знаю, что произошло с «Барселоной»0 10:46ЕЧЛ. Испан жамоаларининг 1/8 финалдаги тахминий рақиблари14 10:34АПЛ. Чемпионатда ким тўпурар?14 10:15"Реал" "Боруссия" ҳужумчиси Дембелени харид қилишга уриниб кўриши мумкин4

31 jul 20:56
News

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2

Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви доирасида "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари майдонга тушишади.

Мана шу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 2:2 (0:2)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ҳ. Рўзиев (Тошкент).

Голлар: Акмал Холматов 11, - 0:1. Садриддин Абдуллаев 20, - 0:2. Игорь Таран 83, - 1:2. Олег Зотеев 84, - 2:2. 
«Бунёдкор»: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Марко Блажич (Олег Зотеев, 45), Жавлон Иброҳимов, Александр Пишур, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов (Сардор Рашидов, 71), Саҳоб Жўраев, Анвар Бердиев (Игорь Таран, 63).
«Локомотив»:
Павел Бугало, Сардор Раҳмонов, Садриддин Абдуллаев (Виктор Карпенко, 53), Акмал Холматов, Фарҳод Тожиев (Иван Нагаев, 72), Жасур Ҳасанов, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов, Дилшод Жабборов (с), Александру Оника (Дилшод Рахматуллаев, 78).

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жабборов 11, Лутфулла Тўраев 26, Павел Бугало 45, Хайрулла Каримов 69, 
Назоратчи: Р. Серазитдинов (Тошкент).

  

Матнли трансляция  

90+3-дақиқа. Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2 

90-дақиқа. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

90-дақиқа. Нагаев-Холматов комбинациясидан сўнг Акмал зарба берди, Нестеров қайтарган тўп Рахматуллаевга келиб тушди, унинг зарбаси ноаниқ чиқди!

88-дақиқа. Акмал Холматовнинг жарима майдони ичига ёриб кириб берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан 

85-дақиқа. Сардор Рашидов узоқ масофадан дарвоза зарба берди, бироз ноаниқ.

84-дақиқа. Нагаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун 18 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Холматовнинг зарбаси ноаниқ бўлди

83-дақиқа. Олег Зотеев рақиб жарима майдони ичида икки рақибни алдаб ўтиб дарвозани ишғол этди - 2:2. 

83-дақиқа. ГОЛ. 2:2. ОЛЕГ ЗОТЕЕВ!

82-дақиқа. Пишурнинг пасидан сўнг Игорь Таран акробатик тарзда дарвозани ишғол қилди - 2:2. 

82-дақиқа. ГОЛ. 1:2. ИГОРЬ ТАРАН

80-дақиқа. Хавфли вазият! Нагаев бирга бир вазиятда дарвозага зарба берди Нестеров тўпни қайтарди.

78-дақиқа. Ўзгариш. "Локомотив" Александру Оника ўрнига Дилшод Рахматуллаев тушди

75-дақиқа. Жавлон Иброҳимовда жуда қулай имконият бўлди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди

73-дақиқа. Ҳакамлар футболчиларга сув ичиб олиш учун яна 1 дақиқа вақт беришди.

72-дақиқа. Ўзгариш. "Локомотив" Фарҳод Тожиев ўрнига Иван Нагаев тушди

72-дақиқа. Хавфли вазият! Пишур чамаси 5 метрлардан дарвозага зарба бера олмади.

71-дақиқа. Ислом Тўхтахўжаев белгиланган жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ. 

71-дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор" Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Рашидов тушди

69-дақиқа. Огоҳлантириш. Хайрулла Каримов 

68-дақиқа. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпга ҳеч ким ета олмади

65-дақиқа. Холматовнинг пасидан сўнг Фарҳод Тожиев кучли зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

65-дақиқа. Стадионга ўйинни томоша қилиш учун 4082 нафар томошабин келди. 

64-дақиқа. Саҳоб Жўраев жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарб берди.

63-дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор" Анвар Бердиев ўрнига Игорь Таран тушди

62-дақиқа. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ. 

61-дақиқа. Хавфли вазият! Зотеевнинг ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Пишур боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади. 

60-дақиқа. Виктор Карпенконинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деврога тегиб қайтди. 

58-дақиқа. Фарҳод Тожиевда қулай имконият бўлганди, аммо унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

55-дақиқа. Лутфулла Тўраев бу сафар ноаниқ зарба берди

54-дақиқа. Артём Филипосяннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

53-дақиқа. Ўзгариш. "Локомотив" Садриддин Абдуллаев ўрнига Виктор Карпенко тушди

51-дақиқа. Акмал Холматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпига Садриддин Абдуллаев ета олмади, тўпни Хайрулла Каримов қайтарди. 

49-дақиқа. Оника майдон марказида Хайрулла Каримовни йиқитди, унга шифокорлар ёрдам беришди. 

48-дақиқа. Пишур жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

47-дақиқа. Кичик Жасур Ҳасанов чап қанотдан оширилган тўпга ета олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2-дақиқа. Биринчи бўлим тугади. Танаффус

45+2-дақиқа. Пишур ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

45+1-дақиқа. Жасур Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, узоқ бурчакда турган Филипосян зарба бера олмади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Огоҳлантириш. Павел Бугалов

44-дақиқа. Ҳасановнинг пасидан сўнг Бердиев боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ. 

43-дақиқа. Ўзгариш "Бунёдкор". Марко Блажич ўрнига Олег Зотеев тушди.

40-дақиқа. Тўп асосан майдон маказида.

38-дақиқа. Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдонига оширди тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди!

35-дақиқа. Блажичкнинг фаоллиги туфайли бурчак тўпи ишлаб олинди. Жасур Ҳасановнинг бурчакдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.

33-дақиқа. Хайрулла Каримов Фарҳод Тожиевга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпини Холматов шерикларига ошириш билан давом эттирди.  

30-дақиқа. Александр Пишурнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Бугало ушлаб олди. 

29-дақиқа. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо тўпни шерикларига етказа олмади. 

26-дақиқа. Огоҳлантириш. Лутфулла Тўраев

25-дақиқа. Ҳакамлар иссиқ об ҳаво туфайли футболчиларга сув ичиб олишга 1 дақиқа вақт беришди. 

25-дақиқа. Яна бир ҳужум меҳмонлардан. Бу сафар Иномов ўнг қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, тўп чап қанотдаги Холматовга келиб тушди. Акмал тўпни орқароқда турган футболчиларга қолдлирди. Жабборовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

23-дақиқа. "Локомотив"нинг ҳужуми. Оника-Абдуллаев-Тожиев-Абдуллаев комбинациясидан сўнг Садриддин ноаниқ зарба берди. 

20-дақиқа. Майдон марказидан ошириб берилган ажойиб пасдан сўнг Абдуллаев дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб бориб Нестеровни ҳам ортда қолдирди ва бўш дарвозани ишғол қилди!

20-дақиқа. ГОЛ. 0:2. САДРИДДИН АБДУЛЛАЕВ

18-дақиқа. Катта Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ўта ноаниқ. 

17-дақиқа. Садриддин Абдуллаевнинг чиройли пасидан сўнг Тожиев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

15-дақиқа. Майдон эгалари ҳужум ташкил этишди. Бугало Пишурга зарба беришга имкон бермади. 

13-дақиқа. Хавфли вазият! Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Чап қанотдан Садриддин Абдуллаев жарима майдонига яқинлашиб бориб Тожиевга тўпни оширди, Фарҳод эса ўнгроқда турган Жасур Ҳасановни тўп билан таъминлади. Кичик Ҳасановнинг кучсиз зарбасини Нестеров ушлаб олди. 

11-дақиқа. Огоҳлантириш. "Локомотив". Дилшод Жабборов

10-дақиқа. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Акмал Холматов аниқ амалга оширди!

10-дақиқа. ГОЛ. 0:1. АКМАЛ ХОЛМАТОВ!

8-дақиқа. "Локомотив" рақиб жарима майдони ичида ҳужум ташкил этди. Тожиев зарба бера олмади. Сўнгра майдон эгалари қоида бузишди. 

7-дақиқа. Шерзод Шарипов Блажични йиқитди. Амалга оширилган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

6-дақиқа. Фарҳод Тожиев рақиб жарима майдони ёнида тўпни эгаллаб олиб зарба беришга уринди, аммо Анвар Ғофуров ўзини кўрсатди.

5-дақиқа. Кичик Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Акмал Шораҳмедов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг майдон эгалари ҳимоячилари хавфни баратарф этишди. 

1-дақиқа. Илк дақиқадаёқ майдон эгалари олдинга ўтишди. Анвар Бердиевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг Павел Бугало ўзини кўрсатди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди

18:58. Жамоалар майдонга тушиб келишди   

18:45. Бошланғич таркиблар маълум бўлди

   

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook