UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   1 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

Ўзбекистон кубоги. Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" ўйнайди

18 апрель, жума куни Ўзбекистон Кубогида 1/16 финал ўйинларига старт берилади.
Ушбу босқичда "Пахтакор" Урганчнинг "Хоразм" клуби билан майдонга тушади. Учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:00да бошланади. Ҳозиргача жамоалар кубок баҳслари доирасида бирор марта тўқнаш келишмаган.

Биринчи лигада иштирок этаётган "Хоразм" 4 турдан кейин 7 очко тўплаб, ғарбий минтақада 4-ўринни эгаллаб турибди. Таркибда аввал олий лигада ўйнаганлардан Ринат Байрамов, Маркс Курамбоев, Илёс Хайров каби футболчилар бор. Бош мураббийлик Мансур Давлетовга ишониб топширилган.

Учрашув 18 апрель куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:00да старт олади. Бу сафар ҳам стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларда "Пахтакор" футбол клубининг турли эсдалик совғаларини ютиб олиш имконияти юзага келади. Улар клуб рамзи туширилган турли эсдалик буюм-атрибуткалар билан уйларига қайтишлари мумкин. Шунингдек, бир неча ишқибоз "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул ойлик абонементлар соҳибларига айланади. Чипталар стадион кассаларида 2000 сўмдан сотилади.

"ХОРАЗМ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Игорь Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика