UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  7 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

Ўзбекистон - Иордания. Бенжамин Уильямс ким учун омадли бўлади? Янгиликлар

Ўзбекистон - Иордания. Бенжамин Уильямс ким учун омадли бўлади?

10 сентябрь кунги ўйинни австралиялик ФИФА ҳаками Бенжамин Уильямс бошқариб боради.

Ушбу ҳакам ҳозирга қадар Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги 4та ўйинда ишлаган. 

2008 йилги Олимпиада саралаши доирасидаги Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўша ўйинда Уильямс ҳакамлик қилганди.

2008 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушганди. Мисрдаги кичик мундиалга йўлланма берувчи ўйинда ҳисоб очилмаган ва ғолиб пенальтилар сериясига кўра аниқланганди. Кўпчиликни ёдида бўлса керак 120-дақиқада дарвозабонимиз Дониёр Усмонов ўз хатоси туфайли қизил карточка олган ва майдонни тарк этганди. Пенальтилар сериясида эса дарвозани ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедов қўриқлаб битта зарбани қайтаришга ҳам эришганди. Охир оқибат Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига йўл олганди.

2010 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон ёшлари Қатарга қарши майдонга тушиб 1:0 ҳисобида ғолиб бўлганди. Нагаевнинг голи жамоамизни чорак финалга олиб чиққанди.

Уильямс Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинини бунга қадар бир марта бошқарган. Ўтган йил 11 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Австралиялик ҳакам Иорданиянинг учта ўйинида бош ҳакам бўлган. ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич доирасида Иордания Туркманистонни қабул қилган ва 2:0 ҳисобида зафар қучган. Осиё кубоги-2011 саралашидан ўрин олган Таиланд - Иордания ўйинида ҳисоб очилмаган. Ниҳоят ЖЧ-2014 саралаши 3-босқич доирасидаги Иордания - Сингапур баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.


ЖЧ-2014 саралаши. Плей-офф жавоб учрашуви. Тошкент. Ўзбекистон.
10 сентябрь, 2013 йил.
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ
Ҳакамлар:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистент 1: Метью Жэймс Крим (Австралия)
Рефери ассистент 2: Хакан Аназ (Австралия)
Заҳира ҳаками: Штребе Деловски (Австралия)
Назоратчи: Тору Камикава (Япония)
Комиссар: Сунил Синавира (Шри Ланка)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика