UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд»га қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд»га қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 октябрь, душанба куни Эроннинг «Санае Гити Пасанд» клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Амалдаги Эрон чемпиони, Осиёнинг энг кучли футзал клубларидан бири ҳисобланган «Санае Гити Пасанд» жамоаси 25 октябрь куни Тошкентга ташриф буюрган эди. Эронликлар ташриф доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини 26 октябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби футзалчиларига қарши ўтказиб, йирик – 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, бу «Санае Гити Пасанд»нинг ўзбек жамоаларига қарши илк бор майдонга тушиши эмасди. Бунгача клублар ўртасидаги 2012 ва 2013 йилги Осиё чемпионатларида Исфаҳон футзал клуби «Ардус»га қарши баҳс олиб борганди. Дастлаб, Кувайтда ўтган Осиё чемпионати финалида «Санае Гити Пасанд» жамоаси «Ардус»ни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланган бўлса, 2013 йил Японияда ташкил этилган чемпионат гуруҳ босқичида «Ардус» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Таркибида Эрон футзал терма жамоасининг бир қатор етакчи футболчилари жам бўлган «Санае Гити Пасанд» жамоаси душанба куни таркиби нисбатан ёшарган, бир қатор етакчи футболчиларисиз тўп сурган Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши тўп сурди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ушбу баҳсга Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган бир қатор ёш футзалчиларни жалб этган эди. «Ардус»дан таклиф этилган Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, «Пахтакор» вакиллари Зуҳриддин Зиёмуҳамедов, Алан Аминов ва Александр Картаузов шулар жумласидандир.

Қизиқарли курашлар остида кечган баҳс 3:2 ҳисобида «Санае Гити Пасанд» жамоаси ғалабаси билан якунига етди. «Локомотив» тўпурари Даврон Чориев ва «Максам-Чирчиқ» вакили Жавлон Аноровнинг биттадан голларига эронликлар Аҳмад Исмоилпурнинг дубли ва Афшин Козимийнинг бир голи билан жавоб беришди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Санае Гити Пасанд» клуби ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви 29 октябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган ўйин 15:00да бошланади.

Назорат учрашуви
28 октябрь, душанба
Ўзбекистон футзал термаси – «Санае Гити Пасанд» (Эрон) 2:3 (2:2)
Бош ҳакам: Вилоят Нажафалиев.
Голлар: Даврон Чориев, Жавлон Аноров – Аҳмад Исмоилпур (2та), Афшин Козимий.
ЎЗБЕКИСТОН:
Дарвозабонлар: Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»), Тўйчи Бердиев («Когон»).
Ўйинчилар: Аъзам Саидаҳматов («Ардус»), Даврон Абдураҳмонов («Ардус»), Зуҳриддин Зиёмуҳамедов («Пахтакор»), Мақсуд Файзуллаев («Максам-Чирчиқ»), Алан Аминов («Пахтакор»), Андрей Шлёма («Локомотив»), Артур Юнусов («Локомотив»), Элдор Ҳошимов («Ардус»), Дилшод Раҳматов («Когон»), Даврон Чориев («Локомотив»), Шаҳзод Бўриев («Ардус»), Александр Картаузов («Пахтакор»), Зариф Бегулов («Ардус»), Жавлон Аноров («Максам-Чирчиқ»).

«САНАЕ ГИТИ ПАСАНД»:
Дарвозабонлар: Сепаҳр Муҳаммадий, Маҳди Бадиёсаноий.
Ўйинчилар: Муҳаммад Кешаварз, Афшин Козимий, Муҳаммад Тоҳирий, Аҳмад Исмоилпур, Мажид Тикдаринажод, Сажад Банди Саъдий, Маҳди Жавид, Саид Тоқизода.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика