UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд» билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд» билан ўйнайди

Эроннинг «Санае Гити Пасанд» клуби Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Осиёнинг энг кучли футзал клубларидан бири ҳисобланган «Санае Гити Пасанд» жамоаси 23 октябрь, чоршанба куни Тошкентга етиб келади. Эронлик футзалчилар ташриф давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Жумладан, 24 октябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Санае Гити Пасанд»га рақиб бўлади.

26-27 октябрь кунлари «Санае Гити Пасанд» футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўлади. Ҳар иккала ўйин, худди «Бунёдкор»нинг ўйини сингари, Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. Барча ўйинлар 12:00да бошланади.

Эроннинг Исфаҳон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Санае Гити Пасанд» футзал клуби 2010 йилда ташкил этилганига қарамай, қисқа фурсат ичида нафақат Эрон, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларига қаторига қўшилди. Жамоа 2012/2013 йилги мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, клублар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати финалида Тошкентнинг «Ардус» жамоасини мағлуб этиб, қитъада тенгсиз бўлганди. Исфаҳонликлар 2013 йилги Осиё чемпионатида ҳам финалга қадар етиб боришди, бироқ ҳал қилувчи ўйинда Таиланднинг «Чонбури» жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Эътиборли томони, «Санае Гити Пасанд» таркибидаги аксарият ўйинчилар Эрон футзал терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади. 2012 йили Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муҳаммад Кашоварз терма жамоа сардори сифатида майдонга чиққан, шунингдек, «Санае»дан Афшин Козимий, Ҳусайн Тойибий, Аҳмад Исмоилпур, Сепаҳр Муҳаммадий каби ўйинчилар чақирилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика