UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  8 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг мақсади Осиё чемпиони бўлиш Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг мақсади Осиё чемпиони бўлиш

Бугун ЎФФ матубот анжуманлар залида ЎФА вице президенти Жаҳонгир Усмонов, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва жамоа сардори Шухрат Тожибоев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
- Осиё Чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида нима дея оласиз?
- Тайёргарлик яхши кетмоқда, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. 19 ва 20 апрель куни Эрон билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Барча шароитлар яратиб берилган, - деб гап бошлади Баҳодир Аҳмедов.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Барча рақиблар яхши тайёргарлик кўришмоқда. Ҳозирдан Япония ёки Жанубий Корея ҳақида ўйламаяпмиз. Сабаби Осиё Чемпионатини Қирғизистон билан баҳс билан бошлаймиз.

- Гуруҳимизда Япония, Жанубий Корея ва Қирғизистон каби жамоалар бор. Осиёнинг кучли жамоалари. Гуруҳдан икки жамоа чиқади. Имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Ишонч борми?
- Тўғри таъкидладингиз гуруҳ жуда кучли. Аммо кучли ишонч бор, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Сизни хавортирга солаётган жиҳатлар нима?
- Мени фақат жароҳатлар хаворитга солмоқда. Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиев мусобақага боришмайди. Уларни ўрнига ёшларни жалб қилдик. Гуруҳда биринчи ўринда тугатишга ҳаракат қиламиз.

- Яқинда Ўзбекистон чемпионати якунланди. Сиз терма жамоага номзодларни кузатиб бордингиз. Бу йил кашфиёт бўлган футболчилар бўлдими?

- "Локомотив" ва "Ардус" клубларидан ёш футболчилар чақирдик. Ақлли ва жисмонан кучли футболчилар етишиб чиқишганидан хурсандмиз. Уларни термада синаб кўрамиз.

- Терма жамоада бразилиялик, испаниялик мураббийлар ишлаб кетишди. Лекин улар билан ҳам Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. Бу вазифани маҳаллий мураббий билан амалга ошириш мумкинми?
Жаҳонгир Усмонов: - Вазифа фақат ЖЧга чиқиш эмас. Бразилиялик мураббий бошчилик қилганида биз Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олгандик, шу боис вазифа бажарилганди деб ҳисоблайман. Испаниялик мураббий қўл остида футзалчиларимиз анча тажриба олишганди. Баҳодир Аҳмедов ҳам бу мураббийлардан жуда кўп нарса ўрганганди.

Сапо билан эса Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритгандик. Бу мусобақа орқали ЖЧга чиқиш йўлланмасини бермас эди. Мендез ёш мураббийлар билан яхши муносабатда эди. Хатто машғулотларга чақириб турарди. У бошқарганда Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига чиқиш керак эди. Тўғри балки ўшанда вазифа бажарилмагандир. Лекин қайтариб айтаман, йигитлар ва маҳаллий мураббийларимиз ундан кўп нарса олишган. Ҳозиргача у билан муносабатларни сақлаб қолганмиз. Испанияда йиғин ўтказганимизда биз Португалия, Испания каби етакчи термаларга қарши ўйнагандик. Осиёнинг бошқа термалари бу жамоалар билан ўйнашни фақат орзу қилишади.

- Вьетнамдаги Осиё чемпионатига қандай вазифа қўйилган?
Жаҳонгир Усмонов: - Биз ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақада чемпион бўлишни истаймиз. Чунки Ўзбекистон уч марта вице-чемпион бўлган, шу боис ундан катта натижага эришишни истаймиз. Бир кун келиб албатта биз чемпион бўламиз.



- Шухрат ака сиз терма жамоада анча йиллардан буён ўйнаб келасиз. Таркибда ёш футболчилар йиғилган. Шу борада қандай фикрдасиз?
Шухрат Тожибоев:
- Айтилганидек икки нафар асосий футзалчимиз жароҳат туфайли Осиё Чемпионатига бора олмайди. Уларни ўрнига жалб этилган ёшлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

- Терма жамоамиз Вьетнамга кетиш олдиндан Хитойда йиғин ўтказади. Нима учун айнан Хитой варианти танланди? У ерда ўртоқлик учрашуви ўтказиладими?
Жаҳонгир Усмонов:
- 23 апрель куни Хитойга жўнаб кетамиз. У ерда маҳаллий терма жамоага қарши иккита ўйин ўтказамиз. Сабаби Хитой терма жамоаси Осиёда жуда кучли рақиб саналади. Бундан ташқари у ерни иқлими Вьетнамга яқин, бир хил деса ҳам бўлади. Шу боис ҳам Хитой варианти танланди.

- Осиё чемпионатига кетадиган таркиб қачон аниқ бўлади?
Баҳодир Аҳмедов:
- Юқорида айтилганидек 19 ва 20 апрель кунлари Эрон билан ўйнаймиз. Айнан шу ўйинлардан сўнг якуний таркиб эълон қилинади.

- Яқинда Ўзбекистон чемпионати тугади. Бу борадаги фикрларингиз қандай?
Жаҳонгир Усмонов:
- Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар асосий футзалчиси бу йил Қозоғистон чемпионатида иштирок этишди. Балки уларсиз Ўзбекистон чемпионатимиз қизиқарли бўлмагандир, лекин уларни ўрнида ёшлар ўйнашди ва анча ўсишди. Камчиликлар борасида нима дея оламан. Футзал баҳсларига кам мухлис келмоқда. Сюрпризлар ҳам бўлди, масалан, "Дўстлик-AIN" клуби иккита финалда ўйнади. Ёқимсиз томонлари эса "Строитель-Зарафшон" ва "Нафис" клублари вақтида чемпион бўлишган, аммо охирги йилларда уларда молиявий муаммолар пайдо бўлди. Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш керак.

- Мухлисларни жалб қилиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Масалан, Эрон жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Баннерлар чиқариш ёки рекламалар бериш. Бир йили Осиё чемпионати ўйинларига коллеж ўқувчилари олиб келинганди. Жамоамиз яхши натижа кўрсатиб ярим финалга чиққанида мухлисларни ўзи оқиб келишганди.
Жаҳонгир Усмонов:
- Бунда ОАВнинг ёрдами ҳам керак бўлади. Иш олиб борилмоқда, лекин ҳали жуда кўп иш қилиш керак. Бу яқинда натижа бериши керак. Тўғри футболга кўпроқ одам қизиқади, лекин футзалнинг сеҳри бор. Футзалга бир марта келган одам ундан шунчаки чиқиб кета олмайди. Кейинги сафар ўзи қайтиб келадиган бўлади.

- Бундан олдинги Осиё чемпионатига жуда жиддий тайёргарлик олиб борилганди. Хорижий йиғинлар ташкил этилганди. Бу йилги мусобақага эса фақат яқинда йиғин бошланди. Осиё чемпионатидаги ўйинларга салбий таъсир кўрсатмайдими?
Жаҳонгир Усмонов:
- Тўғри йиғин кўпроқ бўлса яхши бўларди, аммо бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Сабаби миллий чемпионат жуда оғир ўтди, футзалчилар ўз клублари сафида кўплаб ўйинлар ўтказишди. Бу катта муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Очиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди. Бу йил мусобақа 30 апрель куни бошланмоқда, олдинги мусобақалардан бири хатто 25 май куни бошланганди. Кейинги сафар ОФКдан Осиё чемпионатини кечроқ ўтказишни сўраб мурожаат қиламиз.

Баҳодир Аҳмедов: - Олдин Осиё чемпионати май ойи охирида бўларди. Ҳозир эса апрель ойи охирига сурилди. Шу боис кўп йиғин ўтказа олмадик, ОЧ бир ой олдинга сурилгани туфайли бундай ҳолат юзага келди.

- Кейинги Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Ўша мусобақани ўтказишга Ўзбекистон даъвогарлик қила оладими?
Жаҳонгир Усмонов: - Ҳозирча мезбон давлат аниқланмаган. Албатта, Ўзбекистон ҳам ўз номзодини қўяди. ОФК даъвога давлатларига ўз комиссиясини юборади. Ҳозирча бизда талабга тўла жавоб берадиган битта футзал зали бор. Биз Осиё чемпионатини қабул қилиш учун яна битта зал қуриш керак.

- Терма жамоамизнинг кўп йиллардан буён биринчи рақамли посбони Рустам Умаров Қозоғистонда жароҳат туфайли хатто ҳаваскор лигаларда иштирок этган экан. Унинг жисмоний ҳолати қай даражади?

Баҳодир Аҳмедов: -Рустам Умаров яхши формада. Таркибимизда 3-4та дарвозабонимиз бор. Рустам ҳозирда жамоамизнинг биринчи рақамли посбони ҳисобланади.

- Таркиб 20 апрелдан кейин маълум бўлади деб айтдингиз. Жамоа битта клуб атрофида йиғиладими?
Баҳодир Аҳмедов: -Йўқ. Битта клубдан олинмайди, деярли барча клублардан футзалчилар бўлади. Яъни ҳақиқий терма жамоа бўлади. Қозоғистонда ўйнаган учта футболчи бор, қолганлари маҳаллий ўйинчиларимиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика