UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08Раньерисиз қолган "Лестер" кутилмаганда "Ливерпуль"ни таслим этди. "Лестер Сити" - "Ливерпуль" 3:1 (видео)1 14:54Кейн: "Статистикага эътибор берсак, мен жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бириман"4 14:22ОЧЛ-2017. Иккита ўйиннинг асосий таркиблари маълум3 14:16"Реал" Пепе ўрнига италиялик ҳимоячи сотиб олиши мумкин6 13:44"Навбаҳор" дарвозабони “Олой”да ўйнайди12 13:38ПСЖ Эмерини кейинги мавсум учун ҳам олиб қолмоқчи3 13:37"Навбаҳор": Намангандаги йиғин бошланди9 13:06Olamsport: Бугун Истомин ва Шарипова ўз юришларини бошлайди ва бошқа хабарлар2 12:46Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”18 12:43"Манчестер Юнайтед" Фабрегас хизматларига қизиқиш билдирмоқда4 12:42"Андижон": Даврон Турсуновни табриклаймиз!0 12:09"Вильяреал" президентининг сўзлари "Реал" раҳбариятига ёқмади9 11:47Виллаш-Боаш: "Йигитларнинг кайфияти яхши"8 11:44"Ал Айн" Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?23 11:22Саламат Қутибоев: “Ал Таавон”ни менсимай ҳаракат қилгандик”17

28 мар 08:45
Янгиликлар

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоалар маркази манзилига йўлланган тинимсиз танқидлардан сўнг “мана сенларга деб”, бир эмас 2 та ўртоқлик учрашуви ташкил этиб беришяпти.

Режага кўра, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Шу кунларда бу маълумот ЎФФ томонидан расман тасдиқланиши кутиляпти.

350 минг АҚШ доллари эвазига Тошкентга келишга розилик берган Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэлльс терма жамоасининг таклифи ЎФФга қимматлик қилган кўринади.

ФИФА рейтингида 81-ўринни эгаллаб турган Уммон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан ҳозиргача 3 та ўйин ўтказди. 24 ва 31 январь кунлари Иордания ва Финляндия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) ўйнаган Пол ле Гуэн шогирдлари 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинида Сингапурни 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Майли, ҳеч бўлмаса Уммон билан келишишибдику, шунисига ҳам шукур! Лекин куз ойидаги ФИФА кунларида кучли рақиблар билан ўйнамасак бўлмайди. Осиё Кубоги-2015да ижобий натижага кўз тиккан эканмиз, бунинг учун тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоғи керак.

Гуруҳдан эсон-омон чиқиб олсак, чорак финалда бизни Жанубий Корея ёки Австралия қарши олади. Шундай экан, танланажак спарринг-рақиблар ҳам савия борасида шу икки терма жамоадан паст бўлмаслиги лозим.   

Дарвоқе, қизиқ бир маълумот. Бугун соат 11.30да “Бунёдкор” делегацияси Тошкент -Теҳрон - Аҳваз йўналиши бўйича Эронга жўнаб кетади ва 1 апрель куни “Фулад”га қарши гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушади.

26 март куни Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашган Миржалол Қосимов эса бугун кечқурун Сидней - Куала Лумпур - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келади ва эртага эрталаб яна Тошкент - Истамбул - Теҳрон - Аҳваз рейси билан Эронга учар экан. Бу бизга ўтган йилги машҳур ХОХХОТ “ҳангома”сини эслатиб юбормаяптими? Қосимовнинг ўзи Сиднейдан тўғри Теҳронга учишни сўраган. Аммо Эронда давом этаётган Наврўз байрами сабаб, Теҳронга учадиган бир нечта рейслар бекор қилинган.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 189
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 120
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: