UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

Ўхшаши йўқ голлар Янгиликлар

Ўхшаши йўқ голлар

Футбол голлар билан гўзал. Ҳар қанча кескин курашлар остида ўтмасин, голсиз баҳс кўпчиликнинг эътиборини жалб қилмайди.
Одатда чиройли тарзда урилган голлар муаллифлари алоҳида ҳурматга сазовор бўлишади. Шунингдек, киритилиш услуби бўйича бошқалардан ажралиб турадиган голлар ҳам учраб туради. Ушбу мақолада ўзбек футболида ўзимиз гувоҳ бўлган шундай голлар ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

ҲИМОЯЧИДАН ШЕДЕВР

Ҳозирги пайтда ҳужумларни бошлайдиган марказий ҳимоячилар йўқлиги биз учун катта муаммо бўлиб турибди. Борларини ҳам мураббийлар бундай имкониятни ишлатмайдиган қилиб юборишмоқда. Ўз вақтида марказий ҳимоячининг бутун майдонни босиб ўтиб, рақибларни алдаб ўтиб гол урганини кўрганмиз. “Дўстлик” сафида ҳаракат қилган Рустам Шоймардонов 2000 йилги мавсумда Тошкентда “Пахтакор” дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилган. Ўшанда у тўпни ўз дарвозабонидан қабул қилиб, пахтакорчилар жарима майдонигача бўлган ҳудудни босиб ўтган. Бунда Шоймардонов бир неча рақибни алдаб ўтган. Кейин эса қаршисига чиққан мезбонлар посбонини ҳам доғда қолдирган. Жаҳон футболида ҳам бундай голларни топиш осон эмас.

БУРЧАКДАН УРИЛГАН ГОЛЛАР

Охирги йилларда бурчак зарбаларини қойиллатиб тепишни уддалайдиган ижрочилар сони камайиб кетгандек. Чунки стандарт вазиятлардан унумли фойдаланадиган футболчилар унчалик кўп эмас. Бир неча йиллар аввал эса бундай ўйинчилар сони етарлича эди. Миржалол Қосимовнинг кўп бор бурчакдан тўпни дарвозага йўллаганини катта ёшли ишқибозлар яхши билишади. Шунингдек, Владислав Кирьян, Мухтор Қурбонов, Александр Гейнрих ҳам бурчак зарбаларидан сўнг гол муаллифларига айланганлар. Акмал Холматов эса 2007 йилги мавсумда “Нефтчи” таркибида биринчи давранинг ўзида уч марта (!) бурчак зарбаларидан кейин тўпни рақиблар дарвозасига жойлаб қўйганди. Сўнгги пайтларда бундай голларни деярли кўрмаяпмиз.

МАЙДОН МАРКАЗИДАН “ПАРАШЮТ”

Девид Бекхэмнинг “Уимблдон” дарвозасига майдон марказидан тўп киритганини аксарият мухлислар яхши билишади. Бизда эса 1998 йил Қосимов шундай ишни амалга оширганди. У “Пахтакор” сафида МҲСК дарвозасини ишғол қилган. 3:0 ҳисобида якунланган беллашувнинг иккинчи бўлимида Миржалол рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганини пайқаган ва майдон марказидан ўтибоқ тўпни ҳаводан дарвозага тепган. “Парашют” эса дарвозага муваффақиятли “қўнган”. Агар энг чиройли гол учун мукофот берилганда 1998 йил бу соврин терма жамоамизнинг ҳозирги устозига тегиши аниқ эди.

ЧИРОЙЛИ ДРИБЛИНГ

Чиройли дриблингдан кейин урилган голлар орасида Андрей Акопянцнинг 1999 йил “Металлург” дарвозасига киритган тўпи алоҳида ўрин тутади. Ўша йили “Пахтакор”нинг етакчисига айланган Акопянц бекободликларнинг 4-5 футболчисини катта тезликда финтлари ёрдамида алдаб ўтган ва дарвозабон устидан тўпни ошириб ташлаганди. Кейинчалик бундай услубда Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Умид Исоқовлар ижросида бир неча бор кузатдик. Ушбу голеадор ҳужумчилар алдамчи ҳаракатлар билан рақиб ҳимоячиларини ортда қолдиришда устаси фаранг эдилар. Айниқса, водий дербиларида уларнинг ўзаро қаршилиги кескин даражага чиқарди. Ҳозир чемпионатимизда ўйинга чирой олиб кирадиган шундай тоифадаги футболчилар етишмаяпти.

ГОЛМИ ЁКИ?

Чемпионатимизда тўпнинг дарвозадан ўрин олгани ёки йўқлиги ҳақида бир бор ўта тортишувли вазият юзага келганди. Қўқонда “Темирйўлчи” 1999 йил “Пахтакор”ни қабул қилган учрашувда биринчи тайм охирларида мезбонлар пойтахтликлар жарима майдони ичида кескин ҳолатни юзага келтиришди. Берилган зарбадан кейин тўп Павел Бугало қўриқлаётган дарвозага ичига киргандек туюлди, бироқ тўп шу билан бирга дарвоза ортига ўтиб кетди. Ҳакам эса гол бўлганини билдирди. Дарвоза тўрида пайдо бўлган тешик туфайли тўп ўтиб кетгани маълум бўлган. Кейинчалик посбоннинг ўзи ўша ҳолатда тўп дарвоза ичига кирганини билдирганини таъкидлашганди.

ҚЎЛДА КИРИТИЛГАН ТЎПЛАР

Футбол тарихида Марадона ва Анрининг қўл билан урган голлари машҳурлашиб улгурган. Ўзбекистонда ҳам бундай тўплар киритилгани кузатилган. Масалан, авваллари клублар иштирокида бўлиб ўтган “Пахтакор-79” хотира турнири финалидаги гол бунга мисол бўлади. Адашмасак, 1999 ёки 2000 йил финалда “Пахтакор” ва “Нефтчи” куч синашган. Ўша баҳс тақдирини ҳал қилган голлардан бирини Александр Писарев қўли билан дарвозага йўллаганди. Қанотдан оширилган тўпни баланд сакраган ҳужумчи ўнг қўли ёрдамида дарвозага тўғрилаган. Бироқ бу вазиятни ҳакамлар кўрмай қолишганди. Гол эса жуда чиройли урилган.

Шундай ҳолатлардан бири аввалги мавсумда ҳам кузатилди. “Бунёдкор” ва “Машъал”нинг Тошкентда ўтган беллашувида мезбонлар ҳимоячиси Хайрулла Каримов охирги дақиқаларда бурчакдан оширилган тўпни қўли билан дарвозага йўллаганди. Бу ҳолатда ҳам ҳакамлар ҳужум уюштираётган томон тарафида бўлишган ҳамда гол инобатга олинган. Умид қиламизки, бундай голларга камроқ гувоҳ бўламиз.

Шунингдек, футболимизда Анвар Бердиев ва Александр Писаревнинг акробатик ва чалқанча тарзда рақиб дарвозаларини ишғол қилган голларини кузатишга муваффақ бўлганмиз. Ёдингизда бўлса, Бердиев ОЧЛ ўйинида шундай гол урган ва қитъамиздаги мухлисларнинг эътиборига тушганди. Писаревнинг бундай киритган тўплари кўп бўлган. “Нефтчи” ва “Пахтакор”да ўйнаб юрган пайтлари у бундай голларни кўп марта урганди.

Ўзбек футболида бундан кейин ишқибозларга ҳақиқий завқ улашадиган чиройли голлар кўпроқ урилишини истаб қолардик. Чунки бу футболнинг энг ажойиб ҳолатларидан бири ҳисобланади. Мухлислар учун чиройли футбол биринчи ўринда туради.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика