01 dec 12:00
News

Отабек Нарзуллаев "Машъал"га ўтиши мумкин

"Бухоро" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев кейинги мавсумни яна олий лигага қайтган "Машъал" сафида бошлайдиган кўринади.
Олинган маълумотларга кўра, футболчи декабр ойидаги машғулотларни ҳам ушбу клуб сафида бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Нарзуллаев ўтган мавсум "Бухоро" клуби сафида  24 та учрашувда майдонга тушиб 1862 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Ушбу вақт давомида Нарзуллаев 1 та гол уриб, 3 марта огоҳлантирилган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook