Latest news

00:00Olamsport: Australian Open. Федерер ва Маррейдан ғалабалар ва бугун турнирда қайд этилган барча натижалар0 23:48Африка кубоги. Кот-д’Ивуар Конго билан очколарни бўлишиб олди0 23:48Кубок Африки. 2-й тур. Кот-д’Ивуар сыграл вничью с ДР Конго0 23:24Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”0 23:24Миранда: «„Интер“ должен стремиться к Скудетто»0 22:45ВИДЕО. "Олмалиқ"нинг бугунги машғулотлари0 22:22Санжар Турсунов ва "Ал Харайтият"да мағлубият 9 22:20Коллина ФИФА ҳакамлар қўмитасини бошқаради5 22:20Коллина возглавит судейский комитет ФИФА0 22:10Ўртоқлик учрашуви. "Насаф" - "Шахтёр Қарағанда" 3:130 22:01Абдухолиқов дебют ўйинда гол уриб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди28 21:55Olamsport: МДҲнинг энг гўзал шахматчиси билан интервью0 21:38“Локомотив” БААда “Зенит” билан дуранг ўйнади15 21:34Превью. Бундеслига: Чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоаси пешқадамга қарши4 21:34«Манчестер Сити» Агуэрони сотишга тайёр16

09 jul 08:00
News

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади

"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев терма жамоамизнинг тайёргарлик режаси ҳақида айтиб ўтди.
"Октябрда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни январдан бошладик. Босқичма-босқич тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Январда Тошкентда йиғинлар ўтказган бўлсак, февралда БАА да йиғин ўтказиб тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Иккита ўйинни БАА ўсмирларига қарши ўтказдик. Улар ҳам Жахон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг Туркияга ўн кунлик йиғин ўтказдик. У ерда асосан клублар билан назорат учрашувлари ўтказдик. Россия биринчи лигаси, Украина лигаси вакиллари билан учрашувлар ўткадик. Туркиядан қайтгандан сўнг Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказиб сўнг мана июнь ойида Тунисда йиғин ўтказиб, у ерда иккита назорат учрашуви ўтказдик. Менда мана шу икки учрашув жуда катта таассурот қолдирди. Тунис Африка қиътасидан учинчи ўринда жаҳон чемпионатига йўл олган жамоадир. Биринчи ўйинда мағлуб бўлсак ҳам улар билан бир хил ўйнадик. Ҳеч қандай устун тарафи йўқ эди. Уларда фақат жисмоний жиҳатдан гавдалироқ экан шунга қарамай камчилиги ҳам кўп эди. Ўша учрашувда мағлуб бўлсак ҳам мен болалардан хурсанд бўлдим. Улар яхши ҳаракат қилишни ва бир нечта имкониятлар содир эта олди. Иккинчи учрашувда эса биз ғалаба қозондик. Чунки уларни камчиликлари кўриб қолди. Мен айтмоқчиманки бу ёшдаги барча терма жамоалар тенг имкониятга эга бўлди. Ҳамма давлатда бир хил бўлади ва фақат тўғри йўналтирилса ва тўғри тактика танланса ғалаба қозонса бўлади. Ҳамма жамоани камчилигини топса бўлади. Бу ёшдаги ҳамма терма жамоадан яхши натижа кутса бўлади".

"Ҳозирда терма жамоалар маркази билан иш олиб борилмоқда. Августда Тошкентда кичик турнир ташкил этамиз. Унда иккита жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар билан даврали турнир бўлиб ўтади. 26 август куни Абу-Дабида қуъра ташлаш бўлиб ўтади. Шунга қараб биз сентябрда Австрияга бориб у ерда Австрия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашув ўтказамиз. Сентябрнинг охирида эса Испанияда йиғин ўтказамиз. У ерда кичик турнир бўлиб ўтади. Бизни ҳам таклиф этишди. У ерда жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоалардан уч-тўрттаси йиғилиб учрашувлар ўтказади".
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 158
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров... 58
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook