UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди1 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади0 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"5 20:15"Ал Таавон" - "Локомотив". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ50 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"3 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи0 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"3 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда23 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”33 18:14Мата: "Мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритиб, ЕЛнинг кейинги босқичига йўл оламиз деган умиддаман"7 18:11ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" - 2:18 17:45Бакка Хитой клуби таклифини рад этди1

28 окт 14:47
Янгиликлар

Ўсмирларимиз қаршисида Шимолий Американинг яна бир вакили

Бугун ўсмирлар терма жамоамиз БААда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Гондурас терма жамоасига қарши нимчорак финал учрашувида майдонга тушишади.
Биринчи турда Панамани доғда қолдирган Дилшод Нуралиев шогирдлари Шимолий Америка минтақасидан бўлган яна бир рақиб билан беллашиб кўришга мажбур бўлишди.

Биз эса Гондурас ҳақидаги баъзи маълумотларни эътиборингизга тақдим этсак.

Гондурасда футбол охирги йилларда сезиларли даражада тараққий этиб бормоқда. Миллий терма жамоа Мексикадек рақибни ортда қолдириб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани буни исботлайди. Бу мамлакатда ёшлар футболини ҳам катталар билан бир савияда кўтаришга эришишди. 2007 ва 2009 йилларда ўсмирлар терма жамоаси кичик мундиалларда қатнашган. 2007 йил Аргентина, Испания ва Сурия билан бир гуруҳдан ўрин олган гондурасликлар баҳсларни очкосиз тугатишга мажбур бўлганлар. 2009 йил Мисрда Нигерия, Аргентина ва Германияга қарши беллашувларни ҳам жамоа очколарсиз якунлаган. Фақат учинчи уринишда Гондурас ўсмирлари биринчи очколар ва ғалабани қўлга киритишди. Нимчорак финалга ҳам йўлланма олишди.

Терма жамоага Хосе Вальядарес устозлик қилиб келмоқда. 66 ёшли мутахассис ёшлар билан ишлашда яхши натижалар қайд этган. Кубада таваллуд топган бу мураббий 1970 йилдан буён бевосита футбол ичида фаолият кўрсатиб келяпти. 2013 йил Панамада бўлиб ўтган Шимолий Америка чемпионатида у жамоани ярим финалга олиб чиқди. Гуруҳда Кубани мағлуб этиб, Мексикадан мағлубиятга учраган Гондурас ўсмирлари чорак финалда АҚШ билан тўқнаш келишди. Бунгача барча мундиалларда қатнашиб келган АҚШнинг ёқимли анъанасини айнан гондурасликлар йўққа чиқаришди. 3:1 ҳисобидаги ғалаба Гондурасга жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим қилди. Ярим финалда яна Мексикадан енгилиб, бронза медаллари учун курашда Канадага пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, БААдаги чемпионат йўлланмаси қўлга киритилганининг ўзи Гондурас учун катта ютуқ бўлди. Шимолий Америка чемпионатида жамоа қаёд этган натижалар қуйидагича:

Гуруҳ босқичи

Гондурас – Куба – 4:1

Голлар: Гарсия 27, 34, Велазкез 48, Флорес 87 – Самонте 17.

Мексика – Гондурас – 2:0

Голлар: Хаймес 30, Теран 32.

Чорак финал

АҚШ – Гондурас – 1:3

Голлар: Сонора 44 – Алегрия 42, Элис 57, Алварез 68.

Ярим финал

Гондурас – Мексика – 1:3

Голлар: Алегрия 90 – Гранадос 43, Вбиас 44, Суньига 85.

3-ўрин учун

Канада – Гондурас – 2:2 (пен.бўйича 4:2)

Голлар: Хэмилтон 90, Хейнс 119 – Боддер 16, Рамос 107.

Жаҳон чемпионати финал босқичида “А” гуруҳидан ўрин олган Гондурас илк турда мезбонларга қарши беллашувда майдонга тушди. Медина ва Велазкез томонидан киритилган тўплар жамоага ўта муҳим ғалабани келтирди. Иккинчи турда Словакия билан ўйиннинг охирги сонияларида гол урган гондурасликлар мағлубиятдан қутулиб қолишди. Хосе Вальядарес шогирдлари дастлабки икки турда баҳснинг охирги дақиқаларида тўп киритишгани эътиборга молик. Ўсмирларимиз ҳам айнан учрашув охирларида янада эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилишлари лозим. Учинчи турда чемпионат фаворитларидан бири бўлиб турган Бразилия нимчорак финалдаги рақибимизни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Лекин гуруҳ ўйинларида Бразилия билан энг яхши ҳаракат қилган жамоа айнан Гондурас бўлгани эътиборга молик. Уч беллашувда Ромеро, Сантос, Велазкез, Флорес, Медина ва Алегрия сингари футболчилар етакчилар сифатида таассурот қолдирди.

Жаҳон чемпионатида Гондурас ўсмирлар терма жамоаси қайд этган натижалар ҳамда Словакия ва Бразилияга қарши майдонга тушган таркиби билан танишиб олинг.

БАА – Гондурас – 1:2

Голлар: Холид Халфан 33 – Медина 20, Велазкез 86.

Словакия – Гондурас – 2:2

Голлар: Вестенички 48, 57 – Флорес 20, Бодден 90.

Гондурас: Кристиан Эрнандес, Алваро Ромеро, Луис Сантос, Деврон Гарсия, Брайан Велазкез, Кристофер Алегрия, Альберт Элис, Иссак Борхас (Стивен Рамос, 56), Рембрандт Флорес (Кевин Алварес, 70), Кеннет Эрнандес, Фреди Медина (Хорхе Бодден, 81).

Гондурас – Бразилия – 0:3

Голлар: Босчилья 14, 45, Кайо 64.

Гондурас: Кристан Эрнандес, Кевин Алварес, Алваро Ромеро, Луис Сантос, Аноал Эрнандес, Деврон Гарсия, Кристофер Алегрия, Альберт Элис (Брайан Велазкез, 63), Исаак Борхас (Стивен Рамос, 71), Рембрандт Флорес, Фреди Медина (Кевин Лопес, 89).

Бразилия  3  3  0  0  15-2  9

Гондурас  3  1  1  1  4-6  4

Словакия  3  1  1  1  5-8  4

БАА         3  0  0  3  2-10  0

Гондурас ўсмирларининг барчаси маҳаллий клублар тарбияланувчилари саналади. “Олимпия”, “Виктория”, “Марафон”, “Валенсия” ва “Реал Эспана” жамоаларидан ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Ўйин услуби эса Шимолий Америка етакчиси Мексиканикига ўхшашиб кетади. Футболчилар жисмонан бақувват ва курашчанлар, техник маҳоратларини бирга-бир ҳолатларда кўпроқ ишлатиб кўришади. Лекин савия борасида Мексикадан анча кучсиз. Шунга қарамай, охирги пайтларда футболда катта ўсишларга эришаётган мамлакатнинг ўсмирлар жамоаси билан беллашиб кўриш биз учун анча қизиқ эди.

Гондурас терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар

1. Кристиан Эрнандес  "Валле"

12. Фернандо Кабрера  "Реал Эспана"

21. Кристиан Лайнез  "Депортес"

Ҳимоячилар

2. Кевин Альварес    "Олимпия"

3. Алваро Ромеро    "Реал Эспана"

4. Луис Сантос    "Олимпия"

5. Аноал Эрнандес    "Олимпия"

14. Хосе Фиаллос    "Марафон"

16. Кеннет Эрнандес  "Виктория"

Ярим ҳимоячилар

6. Деврон Гарсия    "Виктория"

8. Кристофер Алегрия  "Реал Эспана"

10. Исаак Борхас    "Валенсия"

11. Рембрандт Флорес  "Олимпия"

15. Стивен Рамос    "Реал Эспана"

17. Фреди Медина    "Атлетико Холома"

Ҳужумчилар

7. Брайан Велазкез    "Олимпия"

9. Альберт Элис    "Олимпия"

13. Карлос Паласиос    "Марафон"

18. Хорхе Бодден    "Валенсия"

19. Дарвин Арита    "Реал Эспана"

20. Кевин Лопес    "Мотахуа"

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 78
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: