Latest news

15 sep 11:27
News

Ўсмирлар терма жамоасига “Машъал”дан уч футболчи чақирилди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 18 сентябрь куни Тошкентда Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мазкур беллашув “Жар” стадионида бўлиб ўтади. 

Кейин эса ўсмирларимиз 25-29 сентябрь кунлари Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. Бу ўйинлар ҳам пойтахтимизда бўлиб ўтади. Қатар ўсмирлари билан кечадиган баҳсга бош мураббий Темур Олимхўжаев “Машъал” футбол мактабининг уч нафар тарбияланувчисини ҳам таклиф этди. Булар – Шарипов Раҳим, Алижонов Илҳом ва Муртазоев Абубакир.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаши.
«В» Гуруҳи. Тошкент. «ЖАР» стадиони. 25-29 сентябрь.

25 сентябрь
Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь
Ўзбекистон (U-16) - Фаластин (U-16)

29 сентябрь
Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook