UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Осиё Кубогида олтинчи маротаба қатнашамиз Янгиликлар

Осиё Кубогида олтинчи маротаба қатнашамиз

Бугун қўлга киритилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба қитъа чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
МТЖ ОФКга ўтганидан буён Осиё Кубоги доирасидан ўрин олган биронта мусобақани қолдириб юбормаган. Осиё Кубогидаги иштирокимиз 1996 йилдан бошланган. Энг яхши натижамизга 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган турнирда эришганмиз. Дастлабки иккита иштирокимизда гуруҳ ўйинларидан ортга қайтганмиз. Кейинги иккитасида чорак финалларда мағлубиятга учрадик.

Бу сафар Осиё Кубогига йўлланма олиш осон бўлгани йўқ. 3 йил аввал мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб борган терма жамоамиз, бугун сафарда 10 киши бўлиб қолган Гонконгни аранг мағлубиятга учратди.

Осиё чемпионатида иштирок этиш борасида Жанубий Кореянинг олдига тушадигани йўқ. Корейслар 13 маротаба қитъа чемпионатида иштирок этганлар. 1956 ва 1960 йилларда чемпионликка эришганлар. Улардан кейин БАА ва Саудия Арабистони ҳисобида 9та мусобақа мавжуд. Япония ўзи қатнашган 8та мусобақанинг 4тасида бош совринга эга чиққан.

Қизиғи шундаки, 1956 йили бўлиб ўтган биринчи Осиё Кубогида 4та жамоа иштирок этган. Булар, Ж.Корея, Вьетнам, Гонконг ва Исроил. Мусобақага Гонконг мезбонлик қилган. Гонконг эса бронза медаллари билан тақдирланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика