UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  0 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   0 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  11 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  8 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0 Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида майдон эгалари ва Иордания миллий терма жамоаси ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.
Маълумки, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ургувайга қарши ноябрь ойида иккита ўйин ўтказгани туфайли жамоанинг Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган икки беллашуви кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Гарчи Уммонга қарши кечган учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, Иордания терма жамоаси ҳамон Австралия-2015га бориш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди. Бунинг учун иорданияликлар эртага бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши баҳсда ижобий натижа қайд этишса кифоя.

Ўйиндан кейин Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизда Осиё чемпионатига чиқиш учун ҳамон имконият бор. Уммонга ютқазиб қўймаганимиздан хурсандмиз. Энди бўлса, Сингапурни мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз. Тўғрисини айтиш керак, Уммон бу ўйинда бизга нисбатан анча яхши тўп сурди. Агар сафимизда Қувайт ва Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган йигитлар бўлганида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё Кубогига боришимизга ишонаман”.

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пол Ле Гуэннинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:
“Менга жамоам кўрсатган ўйин унчалик ёқмади. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин дуранг билан кифояландик. Осиё чемпионатида яхши натижа кўрсатишимиз учун майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш олиб боришимизга тўғри келади. Энг муҳими эса юзага келадиган хавфли вазиятлардан фойдалана билишимиз керак. Шундагина кўпроғига эришишимиз мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “А” гуруҳида Уммон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Иордания ҳисобида 6 очко, Сурияда эса 4 очко мавжуд. Охирги ўринда 3 очко билан Сингапур боряпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика