UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   0 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “В” гуруҳига назар Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “В” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “В” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Таиланд – Эрон
20:35. Қувайт – Ливан

Гуруҳда Эрон 7 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Қувайт ҳисобида 5, Ливан ҳисобида эса 4 очко бор. Таиландга келсак, бу жамоа ўтказилган учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди ва 0 очко билан охирги ўринда боряпти.

Ливаннинг афсонавий футболчиси Рода Антар яна терма жамоага қайтди ва жамоадошлари билан Қувайтга йўл олди. Бугун унинг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Маълумки, 33 ёшли Рода Антар шу йилнинг март ойида терма жамоа билан хайрлашганди.

Ливан термаси устози Жезеппе Жаннини ўйиндан олдин қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

“Шанба куни Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Лекин Қувайт билан кечадиган расмий беллашувда мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Ўйин биз учун жудаям муҳим. Ҳар иккала жамоа бир-бирини яхши билади ва биз ҳам, рақиб ҳам гуруҳдан чиқишни хоҳлайди. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйламанки, шогирдларим босим остида қолишмайди. Қувайтда яхши жамоа шаклланган, улар етакчи ўйинчиларсиз ҳаракат қилса-да, барибир кучли ўйин кўрсата олишади”.

Дарҳақиқат, бугунги баҳсни қувайтлик моҳир ҳужумчи Бадир Ал Мутва жароҳати туфайли ўтказиб юборади. Терма жамоа устози Жорван Виейранинг фикрича, бу катта йўқотиш бўлиши мумкин.

“Ўртоқлик ўйинида Малайзияни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик ва йигитларнинг кайфияти юқори, - дейди бразилиялик мутахассис. – Биз Ливанга қарши эҳтиёткорлик билан тўп суришимиз лозим. Чунки эҳтиётсизлик ҳар қандай натижага сабаб бўлиши турган гап. Охирги пайтларда Ливанда футбол кучайди, лекин биз улардан кучлироқмиз”.

Охирги ўринда бораётган Таиланд ўз майдонида Осиёнинг уч карра чемпиони Эронни қабул қилади. Теҳронда ўтказилган баҳсда Эрон Таиландни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи): “Мен ҳар иккала жамоага ҳам чиройли футбол намойиш этишни тилайман. Мен Таиланд бош мураббийини ҳурмат қиламан, чунки унинг қўл остидаги жамоа бизга қарши биринчи ўйинда яхши ҳаракат қилди. Лекин бизнинг мақсад ғалаба қозониш, шу боис яна бир марта зафар қучишимизга ишончим комил”.

Сурачай Жатурапаттарапонг (Таиланд бош мураббийи): “Эрон билан кечадиган ўйинда стадион мухлислар билан лиқ тўлишини хоҳлайман. Ўйингоҳга қанча кўп мухлис келса, рақибга шунча жиддий қаршилик кўрсатамиз. Ваъда бериб айтаманки, кучли рақибга қарши фақат ҳужумкор футбол намойиш этамиз, чунки олдимизда бундан бошқа йўл йўқ. Миллий терма жамоа мураббий ёки футболчиларники эмас, у бутун халқники. Шундай экан, ғалаба қозониш учун ҳаммамиз бир бўлишимиз шарт”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика