Latest news

26 mar 08:01
News

Осиё Кубоги-2015. Бугун қуръа

Бугун, 26 март куни Сидней шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 12:15 да маросим бошланади. Қуръа ташлаш жараёни эса соат 13:00да бошланади.

Ҳозирча турнирда иштирок этадиган 15та терма жамоанинг номи маълум. 16-жамоа эса майда бўлиб ўтадиган ОФК Чақирув Кубогидан сўнг аниқ бўлади.

Осиё Кубогида иштирок этишувчи жамоалар: Уммон, Баҳрайн, Эрон, БАА, Саудия Арабистони (барчаси саралаш гуруҳи ғолиблари), Иордания, Қувайт, Қатар, Ўзбекистон, Ироқ (барчаси саралаш гуруҳида 2-ўринни олган жамоалар) ва Хитой (саралашда энг яхши кўрсаткичга эга 3-ўрин эгаси). Бундан ташқари, Япония (амалдаги Осиё чемпиони), Австралия (мезбон), Ж.Корея (Осиё чемпионатида 3-ўрин соҳиби).

Қуръада 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади. Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш эга:

1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон;
2-саватча: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони;
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ;
4-саватча: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби.

Биринчи саватчанинг ижобий ва салбий томонлари ҳақидаги мақолани ўқимаганлар учун ҳавола.

Сизнингча Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳидан қайси жамоалар ўрин олади?
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook