UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  8 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  341 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Осиё чемпионати (U22). Гуруҳдаги рақибларимиздан янгиликлар Янгиликлар

Осиё чемпионати (U22). Гуруҳдаги рақибларимиздан янгиликлар

Январь ойида Уммонда ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Гуруҳда Ўзбекистон билан бирга Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистони жамоалари иштирок этади.

Рақибларимиз 2013 йил бир қатор учрашувларда иштирок этишди. Эътиборлиси, улар айнан Уммондаги чемпионатга алоҳида тайёргарлик олиб боришгани эътиборга молик. Жумладан, Хитой терма жамоаси шарқий Осиё ўйинларида қатнашди. Хитойда ўтган турнирда мезбонлар ишқибозларнинг ҳафсаласини пир қилган ҳолда 4 учрашувда 1 очко тўплашди холос. Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган хитойликлар Гонконгни енга олишмади, 0:0. Япониядан 0:2, КХДРдан 0:3 ҳисобларида мағлубиятга учрашди. Мусобақа октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтди. Лекин таркиб қандай бўлиши тўғрисида бирор маълумот тарқатилмаган. Охирги йилларда Хитой ёшлар футболида ижобий натижаларга эриша олмаётганини инобатга олсак, бу жамоа унчалик кучлидек кўринмаслиги мумкин. Бироқ биз рақиблардан 2 ёш кичик футболчилар билан қатнашамиз, бу эса барибир ишимизни қийинлаштиради.

Ёшлар терма жамоасининг салоҳияти юқори эканлигини намойиш қилган Ироқ ўша таркибдаги иқтидорлардан фойдаланиши мантиқлироқ бўлса керак. Ҳади Мутанаш бошчилик қилаётган олимпия терма жамоасида ўйнаши мумкин бўлган футболчилар борлигини Туркиядаги мундиалда кузатгандик. Олимпия терма жамоаси йил мобайнида турнирга пухта тайёргарлик кўришга интилди. Июль ойида Баҳрайн билан икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказган ироқликлар 2:0 ва 0:0 ҳисобларини қайд этишди. Сентябрь ойида эса Индонезияда бўлиб ўтган “Ислом биродарлиги” ўйинларида иштирок этди. Унда Туркия, Сурия ва Саудия Арабистони билан ўйинлар ўтказилди. Декабрь охирида Қатарда Ғарбий Осиё чемпионати старт олади. Унда Ироқ бир гуруҳда Уммон ва Баҳрайн билан майдонга тушади. Демак, Осиё чемпионати арафасида Ҳади Мутанаш шогирдлари янада яхши формага кириб олиш имкониятига эга бўлишади. Жамоа етакчилари сифатида
Мустафо Надҳим, Амжад Волид, Амжад Калафни келтириб ўтиш мумкин. Лекин жамоанинг якуний таркиби эълон қилинишига ҳали анча бор.

Ироқ – Баҳрайн – 2:0
Голлар:
Босим Али, Муҳаммад Саад.

Ироқ – Баҳрайн – 0:0


Ироқ – Туркия – 2:3

Голлар: Амжад Калаф 13, Луай Салоҳ 68.

Ироқ – Сурия – 0:0

Ироқ – Саудия Арабистони – 2:2
Голлар:
Амжад Волид 48, Аҳмад Калаф 54.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам бир қатор беллашувларда қатнашди. “Ислом биродарлиги” ўйинларида жамоа 5 учрашувда майдонга тушди. Уларда Сурия, Туркия, Ироқ, Марокаш ва Туркияга қарши ўйнаган саудияликлар бирор беллашувда ғалабага эриша олишмади, лекин якунда 4-поғонадан жой олишди. Декабрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Ғарбий Осиё чемпионатида гуруҳда Қатар ва Фаластин билан ўйинлар белгиланган. Демак, худди Ироқ сингари Саудия Арабистони ҳам Осиё чемпионати арафасида яна бир расмий мусобақада қатнашади. Бу эса тайёргарлик яхши бўлишига ёрдам бериши, шубҳасиз.

Саудия Арабистони - Сурия - 1:1
Саудия Арабистони – Туркия - 1:1
Саудия Арабистони – Ироқ - 2:2
Саудия Арабистони - Марокаш - 0:1
Саудия Арабистони – Туркия - 1:2

Саудияликларнинг Уммондаги мусобақада иштирок этиши мумкин бўлган таркиби эълон қилинган. Лекин улар сафида ҳали ўзгаришлар бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Жамоа таркиби 1991-93 йилларда туғилган футболчилардан иборат. Уларнинг деярли барчаси миллий чемпионат ва хориж клубларида асосий таркиб ўйинчилари саналади.

Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Ал Сдайри   Ал Ҳилол
16. Фаваз Ал Қарни        Ал Иттиҳод
21. Фаваз Ал Хайбари    Ал Иттиҳод

Ҳимоячилар
2. Салоҳ Қумайзи          Ал Шабаб
3. Муҳаммад Барнави   Ал Аҳли
4. Муҳаммад Фатил       Ал Аҳли
5. Абдуллоҳ Ҳафиз       Лейрия, Португалия
6. Али Ал Зубайди        Ал Иттифоқ
13. Ёсир Ал Шаҳрони   Ал Қодисия
18. Мотаз Ҳавсави       Ал Аҳли

Ярим ҳимоячилар
8. Абдулазиз Азми           Наср
10. Абдуллоҳ Нассар      Ал Наср
11. Иброҳим Иброҳим   Габела, Босния ва Герцеговина
12. Маан Ходари             Ал Иттиҳод
14. Абдуллоҳ Отаиф      Ал Шабаб
15. Мустафо Бассас      Ал Аҳли
20. Ёсир Фаҳми              Ал Аҳли

Ҳужумчилар
7. Яҳё Дағрири                   Ал Иттиҳод
9. Фаҳад Муваллад            Ал Иттиҳод
17. Муҳаммад Мажраши    Ал Аҳли
19. Салоҳ Шаҳри               Бейра Мар, Портуалия

Терма жамоамиз 12 январь куни Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январда Саудия Арабистонига қарги баҳсларда иштирок этади. Барча ўйинлар Маскатга яқин жойлашган Сиб шаҳридаги “Сиб” стадионида бўлиб ўтади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика