UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим" Янгиликлар

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биздан мухлислар чемпионликни кутмоқда ва биз шунга эришишимиз керак. Бизга билдирилган ишончни оқлаш учун сўнгги сониягача ва охиригача курашамиз. Барчамизда мақсад битта ва қўлга киритишимиз керак бўлган барчасига эга чиқмоқчимиз" - дея айтиб ўтади Сардор Рашидов.

- Терма жамоамизнинг рақиблари  ва бизни имкониятни қандай баҳолар эдингиз?
- Гуруҳимиз бошқа барча гуруҳларга қараганда кучлироқ. Биз Хитой ва Ироқ жамоаларини ўрганиб чиққанда шунга амин бўлдик. Жамоалар ҳақида етарлича маълумотлар олдик. Бизнинг терма жамоа гуруҳдаги ҳеч қайси термадан кучсиз эмас. Бутун чемпионат бўйича оладиган бўлсак Эрон, Япония жамоалари яхши шаклланган жамоалардан ҳисобланади. Имконият ҳаммада тенг.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун биринчи навбатда халқаро майдондаги биринчи медалларга эга чиқишни. Бунинг учун албатта терма жамоамиз ғалабалар қозониши керак. Шу боис ҳамжиҳатлик энг асосий жиҳатлардан бири. Албатта биринчи ўйиндаги натижа биз учун финалдек муҳим. Руҳиятни кўтариш учун ҳам фақат ғалаба керак.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика