UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  1 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  52 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз" Янгиликлар

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамизнинг барча аъзолари сайтимиз учун ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.
"Қисқа вақтда йиғилган жамоа деб ҳисобламайман. Бу жамоанинг ўзаги иккита ва ҳар иккиси бирлашса яхшигина жамоани кўрамиз. Асосан Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва уларга қўшимча куч сифатида сараланиб олинган футболчилардир. Ҳаммамиз аллақачон битта жамоа бўлганмиз" - дейди Асилбек Омонов.

- Ушбу жамоанинг Осиё чемпионатида имкониятларини қандай баҳолар эдингиз?
- Бизда имконият юқори. Ҳаммада кайфият аъло ва керакли натижага эришишимизга ишонаман. Камида финалгача бориб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келмоқчимиз. Бунинг учун бизда ҳамма шароит ва имконият етарли.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун бой тажриба ва ғалабаларни. Қанча юқорироқ натижа қайд этсак биз учун қўшимча куч бўлади. Бу ёшдаги терма жамоа Бразилиядаги Олимпиядага бориш учун курашади ва мен шуни кутаман. Асосийси дарвозамиздан тўп ўтмаслигини кутишим табиийдир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика