UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин" Янгиликлар

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик маромида бўлди. Ҳамма футболчилар чемпионат учун тайёр. Биз Уммондан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз. Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтказмасак мақсадимизга эришамиз" - дея айтиб ўтади Абдумавлон Абдужалилов.

- Тайёргарликни қисқа муддатда бўлиб ўтгани бу натижага салбий таъсир ўтказмайдими?

- Ўйлашимча ундай бўлмайди. Бу жамоани қисқа муддатда ташкил этилган деб ўйламас эдим. Туркиядаги жаҳон чемпионатида ҳам шу жамоанинг ўзаги иштирок этган эди. Ундан ташқари бу жамоага тажрибали футболчилар ҳам келиб қўшилди. Қисқа муддатда йиғилган бўлса буни биз назорат учрашувларида кўриб камчиликларни тўғриламоқчимиз. БААда иккита назорат учрашуви ўтказмиз ва бунда камчиликларни кўриб оламиз.

- Терма жамоамиз аъзоси сифатида Уммонда қандай натижа кутмоқдасиз ва дарвозабонлар борасида фикрингиз?
- Биринчидан ушбу терма жамоага жалб этилган Элдорбек Суюнов жароҳати боис иштирок эта олмаслигини ва бу йўқотиш эканлигини айтишим керак. Шундай ҳолатда ҳам биз буни ўрнини тўлдира олишимиз керак. Юқорида айтганимдек гол ўтказмаслик бизни вазифа. Асилбек ҳам, Акмал ҳам, мен ҳам фақат терма жамоамиз манфаати учун майдонга чиқамиз. Ким майдонга чиқишини эса мураббийлар ҳал этади. Ўйлашимча барча дарвозабонларимиз яхши савияда.

Уммонда камида финалгача борсак мақсадга муофиқ бўлар эди. Жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчи ва керакли натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика