Latest news

00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. Бугунги учрашувларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди!41 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда8 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси23 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди4 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0 21:40«Лестер» «Порту»га қарши иккинчи таркиби билан ўйнамоқчи14 21:40«Лестер» сыграет с «Порту» вторым составом0 21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди11 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида12

10 oct 20:20
News

Осиё чемпионати саралаши. Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19 - 0:3

Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятлари ва натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. Вазиятлар twitter.com/UzbekistanU20 дан олинди.


Ўйиннинг 4-дақиқасида ҳиндлар ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштиришди, Меҳрож Ғуломов тўп марказий ҳужумчига ўтиб кетишига йўл қўймай, ҳужумни бартараф этди. 8-дақиқада Аслиддин Абдиев дарвоза томон кучли, лекин ноаниқроқ зарба берди. 13-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Ҳиндистон ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди, қайтган тўпни Азимов дарвозага тепди. Аниқ, лекин кучсиз зарба. 21-дақиқада Сардор Азимов чап қанотда рақибни чиройли алдаб ўтиб, пас берди. Мақсуджон эса бош билан зарба берди. Хавфли, лекин гол эмас. 28-дақиқада Абдураимов билан яккама-якка чиқди Уданта Сингҳ. Унинг оёғи остига дарвозабонимиз ва ҳимоячи Отахонов йиқилди. Уданта ҳам йиқилди. 34-дақиқада ҳиндлар яхши ҳужум билан чап қанотдан Даниэлни бирга-бирга чиқаришди, унинг зарбасини эса Абдураимов ушлаб қолжи. 39-дақиқада Аббос Отахонов ҳужумга ўтиб кучли ва хавфли зарба берди. 

44-дақиқада Сардорбек Азимовнинг паси охири гол учун етарли бўлди. Аслиддин Абдиев кучли зарба билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1. Биринчи бўлим якунланди.

51-дақиқада ўнг қанотдаги Маҳмудов - Абдиев комбинациясини, ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, Бобур Давлатов гол билан якунлади - 0:2. 62-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Аслиддин Абдиев бош билан дарвозага тўғрилади ва ўз дублини расмийлаштирди - 0:3.


Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19 - 0:3 (0:1)

Голлар: Аслиддин Абдиев, 44 - 0:1. Бобур Давлатов, 51 - 0:2.Аслиддин Абдиев, 62 - 0:3.

Ҳиндистон: 47. Вишал, 2. Гурба (Нонгрум, 46), 4. Кумар, 6. Сажид, 10. Уданта Сингҳ, 14. Сувик, 17. Германприт, 23. Притамкумар, 32. Харпан (Раи Уттам, 77), 45. Лалремуя (Фаёз, 55).
Ўзбекистон U19: Шерзодбек Абдураимов (Дилшод Ҳамроев, 85), Достон Турсунов, Меҳрож Ғуломов, Аббосжон Отахонов, Азизбек Мамазоитов, Нажмиддин Нормуродов, Сардорбек Азимов, Бобур Давлатов (Наримон Ҳасанов, 74), Мақсуджон Маҳмудов (Жавоҳир Соҳибов, 62), Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook