UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

Ўсишдан тўхтадикми ёхуд ОЧЛ учун ўринларимиз нимага камайиб бормоқда? Янгиликлар

Ўсишдан тўхтадикми ёхуд ОЧЛ учун ўринларимиз нимага камайиб бормоқда?

Ўтган ҳафтада барчамизнинг эътиборимиз Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган ОФК қароргоҳига қаратилди. У ерда 2014 йил Чемпионлар лигасида иштирок этадиган мамлакатларга тегадиган ўринлар муҳокама қилиниб, ижроқўм якуний қарор қабул қилди.
Ўзбекистон олий лигасига гуруҳ баҳслари учун битта, “плей-офф” учун 2 ўрин ажратилди. Кўпчилик буни кам деб таъкидлади, лекин вазият аслида қандай?
Бошқа чемпионатларни, улардаги шароитлар ва ташкилотчиликни кўрмаган ишқибозлар фақат натижаларга қараб хулоса чиқаришга одатланишган. Шу сабабли улар биз Эрон ёки БААдан нимадан ортдамиз деб савол беришлари табиий. Лекин ОФК ОЧЛга ўрин ажратишда 11 жиҳатни инобатга олади.

Бу борада қитъамизнинг бош футбол ташкилотини тўлиқ ҳақ деб айтишимиз мумкин. Чунки дастлаб шароитларни минимал тенг кўринишга келтирмасдан туриб, клублар миқёсидаги турнирни ривожлантириш тўғрисида ўйлашнинг ўзи нотўғри. Олий лигамиз ўша 11 банд бўйича минтақамизда фақат бешинчи поғонадан ўрин олди. Бундай ҳолатда кўпроқ йўлланмалар сонига эга бўлолмасдик. Ўзи дастлаб 1+1 тегиши гапирилаётганди, якунда 1+2га эга чиқдик. Шунинг учун ҳозирги ҳолатда ёмон натижага эришмадик. Чемпионатимизнинг ҳозирги савияси, ташкилотчилик борасида бошқалардан устунликка эга эмасмиз.

Осиё чемпионатлари учун умумий рейтинг қилиб чиқадиган бўлсак, Япония ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Ўтган йилгидан бир неча балл камроқ жамғарган японлар ҳақли равишда 4 йўлланма соҳиби бўлди. Иккинчи поғонага Эрон кўтарилди. Аввалги йил 813,5 очко тўплаган форслар бу сафар кўрсаткичларини деярли 100 баллга яхшилашди. Натижада улар биратўла уч биринчиликни ортда қолдириб, гуруҳ баҳсларига 4 йўлланма соҳибига айланишди. Жанубий Корея ва Саудия Арабистони олдинги йилги натижаларни сақлаб қолишди. БАА пролигаси раҳбарияти ўтган бир йил ичида худди эронликлар сингари катта ҳажмдаги ишни амалга оширишни уддалашди. 100 баллга яқин кўпроқ йиққан амирликлар чемпионати тўғридан-тўғри йўлланма миқдорини биттага оширди.

Қатарда ўсиш унчалик юқори бўлмагани сабабли бу мамлакат БААдан ортда қолиб кетди. Хитой ҳам деяли 50 очколик ўсишни қайд этди. Етакчи давлатлар орасида энг яхши ўсиш Австралияга тегишли бўлди. “А” лига тўплаган умумий балл бир йил ичида 237 очкога кўпроқ бўлди! Албатта, бу мамлакат “А” лига раҳбариятининг клублар билан биргаликда бажарган ишлари кўламига қойил қолмасдан бошқа илож йўқ. Эрон, БАА, Хитой ва Австралия каби мамлакатлар пролигаларидан ўрнак олишимиз шартлиги кўриниб турибди. Балки, ПФЛ тегишли ходимларни ушбу лигаларга малака оширишга жўнатиб кўрар. Чунки камчиликларни бартараф этмасак, юқори балл жамғармаймиз.

Натижада ОЧЛдаги ўрнимиз ортиши қийин. Қолганлар бир йил ичида шунчалик ўсишга эришишни уддалашибди, демак, бу бизнинг ҳам қўлдан келадиган иш. Фақат ҳаракат, иштиёқ ва хоҳиш бўлса бас. Айтайлик, биз унчалик менсимаётган Таиланд ўтган йилгига нисбатан 400 балл кўпроқ тўплаган. Агар шу зайлда ҳаракатни давом эттиришса, тайликлар кейинги йил умумий рейтингда бизни осонликча қувиб ўтиш имкониятига эгалар. Биз аввалги йили 8-поғонада эдик. Бу йил эса сезиларли фарқ билан 9-ўринга қуладик. Ортимиздан Таиланд, Ҳиндистон ва Иордания қувиб келмоқда.

Ҳиндистондаги бир вазиятга алоҳида эътибор қаратиб ўтсак. Биз уларда футбол унчалик ривожланмаган дея фикр билдирамиз. Лекин ички лицензиялаш тизимидаги талаблар бўйича улар клубларга ён босиб ўтирмаяпти. Шу сабаб туфайли чемпион жамоа “Черчилл Бразерс” ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этмайди. Унинг ўрнига “Пуна” саралаш баҳсларида қатнашади. Демак, ҲПЛ ўз талабларини клубларга ўтказиб, барча ишлар жойида бўлишини таъминлаб келмоқда. Натижада 2012 йил охирида минус 106 очкога лойиқ топилган Ҳиндистон бу сафар 526 очко жамғарди.

Умумий ҳисобда уларнинг ўсиши 632 баллга тенг бўлган. Олдинги йил камчиликлар учун белгиланган минус очколар кўпроқ миқдорни ташкил қилганди. Бу сафар улар плюс очколарига эга чиқишди. Шундай кўламда ишлашда давом этса, ҳиндлар бизни қувиб ўтиб, тўғридан-тўғри йўлланмага даъвогарлик қилиш имкониятига эга. Чунки биз аввалги йилга солиштирсак, деярли ўсишга эришмадик. Иордания ҳамда Сингапур ҳам ўтган йили минус очколари билан жазоланганди.

Бу сафар иорданияликлар 500, сингапурликлар эса 438 балл жамғардилар. Қитъа миқёсида энг юқори ўсишга эришиб, яққол рекорд қўйган мамлакат Вьетнам бўлди. 2012 йил минус 815,7 балл билан барчанинг ажабланишига сабаб бўлган Вьетнам “V” лигаси 301 очко тўплади. Ўсиш балл бўйича олиб қараганда, 1117 очкодан иборат бўлди! Бунинг учун вьетнамликларни олқишлаб қўйса арзийди. Натижада улар ҳақли равишда саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Осиё чемпионатларининг тўплаган баллари бўйича умумий жадвали қуйидагича кўриниш олган:

1. Япония - 935.30
2. Эрон - 908.47
3. Жанубий Корея - 887.45
4. Саудия Арабистони - 869.62
5. БАА - 848.94
6. Қатар - 848.56
7. Хитой - 843.54
8. Австралия - 804.08
9. Ўзбекистон - 693.38
10. Таиланд - 601.20
11. Ҳиндистон - 526.55
12. Иордания - 500.89
13. Сингапур - 438.34
14. Уммон - 390.02
15. Гонконг - 408.02
16. Вьетнам - 301.31
17. Баҳрайн - 253.67

Бизда энг катта муаммолар маркетинг, телетрансляциялардан пул ишлаб топиш ва клубларнинг бизнес фаолиятида. Шунингдек, стадионларга мухлислар ташрифи ўртача 5 минг миқдордан иборат бўлиши белгиланган. Эндиликда шу талаб борасида ҳам салбий кўрсаткичга эгамиз. Телетрансляция ва бизнес фаолият бўйича камчиликлар бисёр. Буларни ҳал қилиш учун хориждан мутахассисларни таклиф этиш фойдадан холи бўлмасди.

Ёки ҳаракатчан, турли ишларни бажара оладиган мутахассисларга имконият бериш лозим. Ҳозир хорижда мутахассисларимиз жавлон ургани ҳолда ўз лигамиздаги муаммоларни ҳал қила олмаётганимиз ачинарли ҳолдир. Кейинги йил бошқа мамлакатлар янада кўпроқ балл жамғаришга ҳаракат қилишади. Бу эса бизнинг ўринлар сони қисқаришига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ҳаракатни кечиктирмасдан бошлаш зарур.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика