UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  5 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ўртоқлик ўйинларининг нархи қанча туради? Янгиликлар

Ўртоқлик ўйинларининг нархи қанча туради?

Ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ишқибозларимиз “Терма жамоалар маркази”га кўп эътироз билдиришади.
Ушбу мақолада биз бу ҳолатга тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Фақат ўртоқлик учрашувлари қандай ташкил этилиши ва кучли терма жамоаларни сафар беллашувига таклиф этиш қанча туриши ҳақида олган маълумотларимизни ўқувчилари билан баҳам кўриб ўтамиз.

Ушбу маълумотларни олишда ФИФАнинг учрашувлар ташкил қилувчи агентларидан бирига мурожаат этдик. У эса тахминий рақамларни келтириб ўтишга рози бўлди. Шунингдек, ўртоқлик ўйинлари ташкил этишда икки хил йўл ҳақида ҳам тўхталамиз. Демак, ўртоқлик учрашувлари ташкил этишда федерацияларнинг ўзлари келишишлари ёки учрашув агентларига мурожаат қилишлари мумкин. Агентлар барча ташкилий масалаларни ҳал этишлари мумкин. Ҳозир шундай агентликлар ўйинларнинг ташкил этилишидан тортиб баҳснинг телевизион ҳуқуқларини сотиш билан ўзлари шуғулланишга тайёр. Албатта, талаб бор терма жамоалар учун. Қолган ҳолатларда фақат бир федерацияга воситачи сифатида чиқиб, ўртоқлик ўйинини ташкил қилиб беришади. Уларнинг айтишича, бугунги кунда уйда ва сафарда беллашувлар ўтказишга келишиш урфдан чиқиб улгурди. Чунки жамоалар ҳар бир учрашувдан даромад олишга интилишяпти. Шу сабабли авваллари ўзига хос анъанага айланган икки учрашувдан иборат келишув ҳозир деярли рўй бермаяпти. Тўғри, гранд терма жамоалар бундай келишувга эгалар, лекин улар 4 йил ичида шундай баҳсларда иштирок этиш тўғрисида шартномага имзо чекишяпти. Шунинг учун ўртоқлик беллашувлари ташкил этишда бир томоннинг хоҳиши асосий ўринга чиқмоқда.

Жаҳон грандлари қаторида турган Испания, Бразилия, Аргентина, Германия, Франция, Италия ва Голландия терма жамоалари рақиб ва босиб ўтиладиган масофа, таркибда барча юлдузларнинг бўлишига қараб, 1-2 миллион евро миқдорида пул эвазига ўртоқлик учрашувларига розилик билдиришади. Лекин баъзида йирик турнирлар арафасида бу жамоаларнинг ўзи бошқа кучсизроқ термаларни ўртоқлик ўйини ўтказишга таклиф қилишади. Чунки турли хил тактикаларни қўллаб кўриш ва жамоага яхши кайфият улашиш мақсадида кучсиз терма жамоаларга шундай таклиф юборишади. Аргентина Месси, Португалия Роналду келиши шарти билан кўпроқ пул тўланадиган терма жамоалар сарасига киради. Гранд жамоаларнинг барчасида шундай вазиятни кўриш мумкин. Шундай кучли термаларни Тошкентга таклиф этиш борасида Япониядан ўрнак олса арзийди. Чунки японлар охирги йилларда 80 фоиз учрашувларни ўз майдонларида ўтказиб келишяпти. Ташкилотчилик ва бошқа ҳолатлар юзасидан японияликлар тажрибасини ўзимизда қўллаб кўрсак бўлади. Масалан, Германия ёки Испанияни Тошкентда ўйнашга кўндириш учун тахминан 1,5 миллион евро ва жамоа делегациясининг келиб-кетиши, меҳмонхона харажатларини тўлаб талаб этилади. Бунча миқдордаги суммани чиқариб олиш мумкин. Бундай грандларнинг ҳар бир учрашуви кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Телетрансляция ҳуқуқини бошқа мамлакатлар телеканалларига сотиш, маркетинг ишлари (бир учрашув учун стадионда рекламаларни жойлаштириш, телевидениеда ўйин олди ва беллашув пайтида рекламалар бериш), чипта сотиш ва учрашувга оид сувенир, шарф ва шу каби бошқа нарсалар сотувидан яхшигина миқдорда пул топса бўлади. Чипталар нархи 50, 100 ва 150 минг сўм қилиб белгиланган тақдирда тахминан 1 миллион еврога яқин пулни топиш мумкин. 13 мингтадан 50 ва 100 минглик, 6 мингта 150 минг сўмлик чипта сотилганда шунча миқдор келиб чиқади. Қолган манбалар ёрдамида бемалол ўртоқлик учрашуви учун кетган пулнинг ўрнини қоплаб юборса бўларкан. Тўғри, бирданига бундай юқори савиядаги жамоаларни чақириш керак деган фикрда эмасмиз. Бошланишига Европанинг ўртамиёналарнинг энг кучлилари саналган жамоаларни таклиф этиб кўриш мумкин. Швеция, Хорватия, Дания ва Норвегия сингари термаларни анча кам маблағ эвазига таклиф қилиб, кичик тажриба тўплаб олиш имконияти мавжуд. Чунки ўта кучли жамоалар билан учрашувларга ҳали савия жиҳатидан тайёр эмасмиз. Ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учраш эҳтимоли юқори эканлигини ҳисобга олсак, бу футболчиларнинг кайфияти тушиб кетишига олиб келади. Ёки ҳужумдаги фаолликни ошириш мақсадида Европанинг ҳимояга катта эътибор қаратадиган кучсиз терма жамоалари билан беллашиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Мексика терма жамоасини 300 минг, АҚШни 200 минг, Гондурас, Гватемала ва Сальвадор сингари жамоаларни “рози қилиш”га 100 минг доллар миқдоридаги маблағ етарли бўлишини учрашувлар ўтказиш билан шуғулланадиган агентлардан бири таъкидлаб ўтди. Африка қитъасининг кучли термаларини таклиф қилиш ҳам унчалик қиммат турмайди. Биринчи навбатда эътиборни Европанинг ўртамиёна ва Африканинг кучли термаларига қаратиш зарур. Камроқ пул сарфлаб, ўртоқлик учрашуви ташкил этиш орқали пул ишлаб топишни текширувдан ўтказиб кўрса бўлади.

Шу ўринда Осиёдаги бир қатор терма жамоаларнинг молиявий имкониятлари тўғрисида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Япония футбол федерациясининг йиллик бюджети 264 миллион АҚШ долларига тенг экан. Шу сабабли японлар ҳар соҳада қитъамизда яққол етакчилик қилишмоқда. “Кирин” компанияси билан ҳамкорлик туфайли ЯФА миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларини мухлислар кўз ўнгида ўтказиши мумкин. “Кирин” ҳар йили камида 5та учрашувни Японияда ташкил этишни кафолатлайди. Хитойда бюджет 180 миллион долларга тенг. Афсуски, хитойликлар ҳозирча терма жамоалар миқёсида айтарли натижаларни қайд этишмаяпти. Тўғри, уларда ҳозир чемпионат тобора юқори савияга кириб бормоқда, бироқ бунинг терма жамоаларга фойдаси сезилаётгани йўқ.

Индонезия эса футбол федерация бюджети бўйича учинчи ўринда туради. Бу мамлакат футбол федерацияси 112,5 миллион доллар маблағга эга. Жанубий Корея 95, Австралия 60, Вьетнам 60 миллион доллар пулни ишлатиш имкониятига эга. Бу ерда Вьетнамда молиявий ҳолат юқори эканлиги қойил қолишга арзийди. Эронда эса бу рақам ҳаминқадар – 8 миллион. Шу туфайли эронликлар охирги йилларда юқори савияли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказа олишмаяпти. Бу ҳолат Карлуш Кейрушнинг эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Миллий терма жамоамиз бу йил фақат бир марта расмий учрашувда майдонга тушади. БАА билан Тошкентдаги ўйиндан кейин Австралияда ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига қадар ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Умид қиламизки, 2014 йил мухлисларимиз Тошкентда халқаро ўртоқлик ўйинларига гувоҳ бўлишади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика