UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  1 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Ориф Маматказин "Андижон"га қайтди Янгиликлар

Ориф Маматказин "Андижон"га қайтди

22 июлдан ўз базасида йиғилган “Андижон” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик бошлаб юборди.
Кеча сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, ҳозирча Александр Лупашко, Аскер Нажафалиев ҳамда Шаҳбоз Жумабоев жамоани расман тарк этишди. Шунингдек Асқар Жадигеровни ҳам иккинчи даврада ўзга клубда тўп суриши ойдинлашиб бормоқда. Сабаби Жадигеров ҳамон Андижонга келмаган.

Йиғинга келиб қўшилганлар эса Аслижон Мансуров (“Пахтакор”), Анвар Абдуқодиров ва Артур Маматказинни айтиш мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, “Андижон” мураббийлар штабида ўзгариш бор. Яъни Ориф Маматказин эндиликда бош мураббий Азамат Абдураимовга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Мухлисларга яхши маълумки, Маматказин илгари ушбу жамоада кўп йиллар мобайнида мураббий ва бош мураббий сифатида ишлаган. Унинг футболчилик фолияти ҳам асосан “Андижон”да ўтган.

Жамоа футболчилари мураббийлар штаби ишлаб чиққан режага кўра, кунига икки маҳалдан “Соғлом авлод” стадионида шуғулланишмоқда.

Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “Андижон” 31 июль куни ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика