UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" 3:23 09:00Луис Суарес: «Атлетико» устидан ғалаба чемпионлик пойгасида асқотади»4 08:53"Қўқон-1912": Холматов ва Мамажонов бошқа жамоада ўйнашади1 08:40Наингголан кетма-кет 4та ўйинда гол урди2 08:29«Реал» «Барселона»нинг натижасини такрорлади8 08:20«Вольфсбург» Исмаэлни ишдан бўшатди1 08:00ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ўйнайди 18 07:45Харри Кейн: «Умид қиламанки яқин йилларда яна 100та гол ураман»2 07:25Сержиу Консейсау «Лестер»ни бошқаришни истамади4 07:02Вадим Афонин: «Бизни олдинда финаллар кутмоқда»4 02:56Франция. «Марсель» ўз майдонида ПСЖ билан ўйинда шарманда бўлди12 02:50Италия. «Рома» «Интер»ни мағлуб этди5 02:40Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди113 02:27Роналду Уго Санчеснинг рекордини янгилади30 01:33Жозе Моуриньо: «Қўшимча вақтларни ўйнашимиз керак эди, аммо кубок бизнинг қўлимизда»5

04 дек 10:00
Янгиликлар

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди

"Qazayaqli_Adilbay_0808" никидаги ўқувчимиз ташаббуси билан, "СА"ни 3 ёшга тўлиши муносабати бир қатор номинациялар бўйича сўровнома ўтказилди.
Ўқувчиларимиз "championat.asia"нинг энг яхши журналисти, лойиҳаси, мақоласи, интервьюси, янгилиги ва ўқувчиси каби номинацияларда ўз овозларини беришди. 

"Qazayaqli_Adilbay_0808" бошчилигида натижаларни ҳисоблаб чиқдик. Унга кўра барча ғолиблар аниқланди.

Энг яхши журналист йўналишида Хайрулла Холиқов 40 очко тўплаб ғолиб бўлди. Кейинги ўринни Беҳзод Назаров эгаллаган бўлса Нарзулла Сайдуллаев учинчи бўлди. Бу йўналишда ғолиб бўлган Хайрулла Холиқов барча ҳамкасблари учун байрам дастурхонини тузайди.

Хайрулла Холиқов 40
Беҳзод Назаров 30
Нарзулла Сайдуллаев 25
Исломбек Рустамбеков 18
Ҳумоюн Довуров 13
Аброр Қодиров 8
Бахтиёр Ширинов 4
Толибжон Қосимов 4
Миразиз Муродов 4

Ўқувчилар энг яхши мақола деб “Нодирхўжа Юлдашевдан, Аҳмедов манзилига...” номли мақолани танлашди. Кейинги ўринда эса “Тур де Дубай ёхуд виждон...” номли мақола қайд этилди.

Энг яхши лойиҳа йўналишида бирданига икки лойиҳа биринчи ўринни олди. “FIFA.UZ” ва “Мухлис минбари” ўқувчилар томонидан йилнинг энг яхши лойиҳалари деб топилди. Фахрли учинчи ўринни эса ҳар чоршанба куни бўлиб ўтаётган “Зукко мухлис” танлови эгаллади. Овозлар орасида “Алекс Фергюсон автобиографиясининг таржималари” ва “Кеча,бугун,эртага” лойиҳаси ҳам борлигини таъкидлаш лозим.

Сайтнинг “championat.uz”дан “championat.asia”га ўзгаришини ўқувчиларимиз йил янгилиги деб топишди. Шунингдек йил янгилиги сифатида сайт ходимларининг хориждаги мусобақаларни ёритишлари, сайтда биринчи лиганинг онлайн тарзда ёритиб борилгани ва мобил версиянинг қулайлаштирилганини ҳам қайд этиб ўтишган.

Кўпчилик овоз билан Ноил Губановнинг интервьюси сайтда чиққан энг яхши интервьюлар орасида биринчи бўлди. Кейинги ўринларда Япония ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийидан олинган интервью, Миржалол Қосимовдан олинган интервью, Фарҳод Магометовдан олинган интервью, Исломбек Рустамбеков томонидан биринчи лига вакилларидан олинган интервьюлар қайд этилишди.

Кўпчиликнинг фикрига кўра сайтда “Олтин тўп” ва “Йил мураббийи” сўровномасининг ўтишига сабабчи бўлган “FK DAVR” сайтимизда энг яхши ўқувчи деб топилди. “Qazayaqli_Adilbay_0808”, “KANIMEX”, “Zohid”, “Ikroman_uz” ва “Маша ва Медвед” каби ўқувчиларимизга ҳам овозлар беришган. 

 

Сайтимизда ўқувчилар билан биргаликда ташкил этиладиган лойиҳаларимиз давом этаверади. Исталган ўқувчи ўз лойиҳасини "asia@championat.asia" электрон манзилига юбориши мумкин. Улар орасида таҳририятга маъқул келгани амалга оширилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 146
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: