UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз Янгиликлар

"Оқ-тепа": Ўзбекистон Кубоги учун курашни давом эттирамиз

Бугун Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг 1/16 финал учрашувлари якунланди.
"Оқ-тепа" ушбу босқичда олий лига вакили “Машъал”ни қабул қилди. Жуда қизиқарли беллашувда ғалаба биз томонда бўлди. Иккала жамоа аъзоларида ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Хусусан, вакилларимиз Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо якунловчи зарбаларни йўллашда футболчиларимизга совуққонлик етишмади.

Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Жамоалар қўшимча 30 дақиқада орани очиқ қилишди. Учинчи бўлимнинг 8-дақиқасида қарши ҳужумга ўтган футболчиларимиз ҳисобни очишди. Маъруф Аҳмаджонов чиройли зарба билан Ботир Носиров дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Ваҳоланки, бир вазиятда Нодир Тешабоев бўш қолган дарвозани нишонга олиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга бўлганди, бироқ ҳимоячи бошқача қарорга келди. Бу қарор рақибнинг фойдасига хизмат қилди.

Айтиш керак, учрашув бироз асабий кўриниш олди. Натижада бош ҳакам кўплаб ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатиш билан бир қаторда уч нафар футболчини майдондан четлатди. Яна бир футболчи беллашувдан сўнг қизил карточка олди. Мусобақанинг 1/8 финалида “Хотира-79” билан учрашамиз. ПФЛ қарорига кўра, ўйинлар 11-12 – 17-18 май кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув Уйчи шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал
“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” - 1:0 (0:0)
20 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 865 томошабин.
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Файзулло Ҳасанов (Наманган), Расул Фозилов (Наманган).
Захира ҳаками: Дониёр Досанов (Тошкент).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодирбек Тешабоев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафаржон Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов (Сергей Рекун, 105), Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Никита Свиридов, 91).

“Машъал”
: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Омонов (Андрей Деркач, 103), Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зафар Тўраев (Баҳодир Муртазоев, 75), Аббос Шодмонов (Жамшид Ҳасанов, 68), Элдор Шомуродов, Мўйдин Мамазулумов.

Гол:
Маъруф Аҳмаджонов, 97 – 1:0.

Огоҳлантиришлар:
Элдор Шомуродов, 31. Зафаржон Қорақулов, 36. Маъруф Аҳмаджонов, 55. Дилявер Ваниев, 76. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Жамшид Ҳасанов, 95. Алишер Шоғуломов, 98. Сергей Рекун, 110.

Четлатишлар
: Дилявер Ваниев, 98. Алишер Шоғуломов, 108. Қаҳрамон Баҳодиров, 110. Жаҳонгир Абдумўминов (учрашувдан сўнг).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика