UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Olamsport: Боксчиларимиз Тошкентдаги Осиё чемпонатида ЖЧ йўлланмаси учун курашадилар ва бошқа хабарлар  1 23:55"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"  43 23:30"Барселона" Херард Деулофеуни сотиб олишга қарор қилдими?  2 23:15Биласизми? "Локомотив" қаторасига беш ўйиндан бери ўз майдонида "Олмалиқ"ни фақат мағлуб этмоқда  3 22:50Роналду барча даврлар тўпурарлари орасида кучли ўнликка кирди  8 22:32«Реал» Telefónica компаниясидан 2 йилда 100 млн евро олади  1 22:10Месси йилига 35 миллион евро маош оладими?  6 21:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 21:35“Сўғдиёна” мухлислари эртага Ғузорга боради  5 21:29“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида!  0 21:19Генрих Мхитарян: "Кичик жароҳат бор эди, шунинг учун таваккал қилмадик"  0 20:52Бонуччига "Манчестер Сити" қизиқмоқда  4 20:26"Ювентус" Эктор Бельеринни нишонга олган  0 19:59Марко Пьяца Хорватия терма жамоаси таркибида жароҳат олди  1 19:34Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни рад этди  6

16 фев 18:11
Янгиликлар

"Оқ-тепа": “НБУ-Осиё”дан устун келдик"

Бугун "Оқ-тепа" “НБУ-Осиё”га қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Ёдингизда бўлса, “банкирлар” билан 25 январь куни ҳам ўйин бўлиб ўтган эди. Ўша баҳсда Жаъфар Ирисметов бошчилигидаги “НБУ-Осиё” жамоамиздан 1:3 ҳисобида устун келган эди. Бу сафарги тўқнашувда “Оқ-тепа” ғалаба нашидасини сурди.

Ҳисоб қизиқарли кечган беллашувнинг биринчи бўлимида очилди. "Оқ-тепа" футболчилари рақиб дарвозаси олдида жуда кўп имкониятларни юзага келтиришди. Аммо ҳужумларни якунлаш чоғида йўл қўйилган шошма-шошарлик ҳисоб бўлим охирида очилишига олиб келди. Бўлим якунланиши арафасида ҳужумчи Хуршид Йўлдошев Хуррамович ўнг қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Марказий ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Хуршид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди – 1:0.

Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан бироз зерикарли кўриниш олди. Сабаби, иккала жамоа мураббийлар штаби ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Шундай бўлса-да, якунда ғалаба биз томонда бўлди.

Айтиб ўтиш керак, таркибга дарвозабон Шоҳжаҳон Қиличев, ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев, ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев келиб қўшилди. Бу футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 1:0 (1:0)
16 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Игорь Худойдотов.
“Оқ-тепа”: Шоҳжаҳон Қиличев, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Саид Топилов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Виктор Мочалов, Илҳом Жуманов, Абдумавлон Турсунов, Зокир Мирзааҳмедов, Бунёд Қорабоев, Собир Усмонхўжаев, Фаррух Сайдалиев, Мурод Ахатов.
Гол: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 44 – 1:0.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  568
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  190
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  193
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: