UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  0 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  108 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  9 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” учрашувидан кейинги фикрлар

Ўзбекистон Кубогининг 1-босқичида “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олган “Оқ-тепа” энди “Машъал” билан ҳисоб-китоб қилади.
Кечаги учрашувдан сўнг “Оқ-тепа” мураббийи Анатолий Курлаев ва ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Анатолий Курлаев: - Мазкур беллашув мавсумдаги илк ўйин бўлганлиги сезилиб қолди. Футболчилар бироз ҳаяжонланишди. Қолаверса, чизиқларда бироз тушунмовчиликлар сезилди. Лекин ўйиндан-ўйинга бу камчиликлар бартараф этилади. “НБУ-Осиё” жиддий рақиб эканлиги бугун яққол кўринди. Аммо шунга қарамасдан биз ғалаба нашидасини сурдик. Бундан албатта хурсандмиз. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ютуқларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Маъруф Аҳмаджонов: - Учрашув қийин кечди. Биласиз, ўтган йилгига қараганда таркибимизда сезиларли равишда ўзгарган. Жамоага нисбатан тажрибали ўйинчилар келиб қўшилган. Бу машғулотларда ҳам яққол сезилмоқда. Бир-биримизни тўлиқ тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Насиб қилса, ҳаммаси изига тушиб кетади ва биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика