UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади

“Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич ўйинларини ғалаба билан бошлади.

Тажрибали мураббий Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” жамоасини қабул қилган вакилларимиз ишончли ғалабага эришди. Беллашув жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Футболчиларимиз тўқсон дақиқа давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлди. Хусусан, иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко тўрт марта “Спартак” посбони Равшан Абдужабборов қаршисида ёлғиз қолиб, барча вазиятни ҳам кўкка совурди. Қолаверса, Павленконинг бош билан дарвоза томон йўллаган икки зарбаси ҳам ўта хавфли чиқди. Сўнгги сонияларда омад меҳмонларга кулиб боқди.

Бундан ташқари, биринчи бўлимнинг сўнгги уч дақиқасида дублга эришиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилган ҳужумчи Маъруф Аҳмаджоновда ҳам ҳисобни янада йирикроқ кўринишга келтириш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо Аҳмаджонов иккитагина вазиятни голга айлантирди. 43-дақиқада ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада меҳмонлар сунъий офсайдни ташкил қилишда хатога йўл қўйишди. Натижада Андрей Шашков ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантирди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Аҳмаджонов ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

“ОҚ-ТЕПА” – “СПАРТАК” – 2:0 (2:0)

12 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.

Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти).

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Суннатилла Каримов (Тошкент).

Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Алишер Алимов (Алексей Локтионов, 84), Вадим Любинский, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев (Шоҳруҳ Пирназаров, 89), Хушнуд Маматов (Азамат Мамажонов, 52), Никита Павленко (Илҳом Ражабов, 76), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 75).

“Спартак”: Равшан Абдужабборов, Баҳодир Рамазонов (Равшан Асланов, 79), Шуҳрат Мусаев, Комил Самиев (Достон Убайдуллаев, 73), Мирислом Ҳасанов, Суҳроб Қобилов, Фирдавс Асадов, Ислом Исоқжонов, Умид Жумаев, Достон Шабонов (Санжар Эсонов, 68), Жаҳонгир Саидов (Азиз Акрамов, 54).

Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 43 – 1:0. Маъруф Аҳмаджонов, 45+1 – 2:0.

Огоҳлантиришлар: Зокир Мирзааҳмедов, 34. Шуҳрат Мусаев, 45+1. Баҳодир Рамазонов, 50. Достон Шабонов, 64. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика