UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  6 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди Янгиликлар

«Олмос» соврини: Гейнрих август ойида учинчи бўлди

Қозоғистоннинг «Sports.kz» спорт портали 2011 йил март ойидан буён «Олмос» совринини таъсис этганди,

Унда премьер-лига клублари бош мураббийлари ва биттадан футболчилари овоз беришади. 2011 ва 2012 йилларда ўзбекистонлик Улуғбек Бақоев ушбу совринни қўлга киритганди. 2013 йил март ойида Мануэль Курто «Тараз», апрелда Марат Хайруллин «Актобе», май ойида Игорь Зенькович «Акжайик», июнда Тимур Кападзе «Актобе» ва июль ойида Александр Мокин «Шахтёр».  

Овоз натижаларига кўра август ойида «Шахтёр» ҳужумчиси Сергей Хижниченко энг яхши футболчи бўлди. У жами 28 очко жамғарди.

Иккинчи ўринни «Шахтёр»нинг 32 ёшли посбони Александр Мокин эгаллади. Мокин 20 очко тўплади.

Учинчи ўринни эса «Актобе»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Александр Гейнрих эгаллади. Футболчи чемпионатда «Қайрат» устидан қозонилган ғалабага ва Европа лигаси доирасидаги «Брейдаблик» тўсиғидан ўтишга катта ёрдам берди. Киевнинг «Динамо» клубига қарши ўйинларда эса Гейнрих клуб сафидаги энг яхши футболчи бўлди. Ҳамюртимиз 16 очко тўплади. 

Ўзбекистонлик футболчилардан Шавкат Саломов ва Тимур Кападзе ҳам овоз олишган.

Энг яхши легионерлар рўйхати қуйидагича: 1. Александр Гейнрих. 2. Роджер Каньяс. 3. Никола Василевич.

Овоз бериш якунлари:
1. Хижниченко Сергей «Шахтёр» — 28 (6,5,-)
2. Мокин Александр «Шахтёр» — 20 (4,2,4)
3. Гейнрих Александр (Ўзбекистон) «Актобе» — 16 (2,3,4)

14-18. Саломов Шавкат (Ўзбекистон) «Жетису» — 2 (-,1,-)
20-27. Кападзе Тимур (Ўзбекистон) «Актобе» — 1 (-,-,1)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика