19 jul 10:54
News

"Олмалиқ": Низомиддинов, Новкаров, Жўрабоев, Абибуллаев келишди

Кеча "Олмалиқ" жамоаси аъзолари пойтахтдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида тўпланиб, иккинчи давра тайёргарлигини давом эттира бошлади.
Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Биринчи давра якунига етгач, жамоани уч футболчи Самандар Шодмонов, Акмал Рустамов ва Мўйдин Мамазулумов тарк этганди. Бугун жамоа раҳбарияти ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган бир қатор футболчиларга бошқа жамоаларга ўтишига рухсат берди. Марказий ярим ҳимоячи Зафар Тўраевга Навоийнинг "Зарафшон" жамоаси қизиқиш билдирган бўлса, Фаррух Нурлибоев, Маъруфхон Муродов ва Исроил Эргашевларнинг қайси клубда тўп суришига шу кунларда ойдинлик киритилади.

Жамоа сафига эса "Нефтчи"дан Муҳсин Низомиддинов, "Қизилқум"дан Олим Новкаров, "Шўртан"дан Обид Жўрабоев (фотода 15-рақамда) ва Дилявер Абибуллаевлар келиб қўшилишди.

21 июль куни жамоамиз дастлабки назорат баҳсини Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказади. 24 июлда "Металлург" ва 28 июлда "Бухоро" жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгилаб қўйилди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 92
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook