UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  0 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  145 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  11 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

Олий ва Биринчи лига клублари матбуот котиблари семинари бўлиб ўтди Янгиликлар

Олий ва Биринчи лига клублари матбуот котиблари семинари бўлиб ўтди

26 февраль, чоршанба куни Тошкентдаги Miran International меҳмонхонасида Олий ва Биринчи Лига футбол клублари матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди.
Семинарни ОФК Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкарни олиб борди.

Семинарни ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов кириш сўзи билан очиб берди. «Ушбу семинар клубларимиз матбуот хизматлари фаолиятига ёрдам беради, фойдали бўлади, деб умид қиламиз», - деди ЎзПФЛ раҳбари.

«Ўзбекистонда шундай семинар ташкил этилгани ва унга таклиф этишгани учун раҳмат. Биз, ОФКдагилар, Ўзбекистонда шундай семинар ташкил этилаётганини билиб, жуда ҳам хурсанд бўлдик. Бунёдкор», «Пахтакор», «Насаф»ни Осиёда ҳамма билади, бугунги семинар қолган клубларни танитишга ҳам ёрдам беради умидидаман», - деди Кулкарни.

Семинарнинг биринчи қисмида ОФК Медиа департаменти раҳбари ОАВни клублар иштирокидаги ўйинларда аккредитациядан ўтказиш тартиби ва ўзига хосликлари, волонтёрлар билан ишлаш, футбол учрашувларини ташкил этишда волонтёрлар хизматидан фойдаланиш, шунингдек, ўйиндан аввал, ўйин вақтида ва ўйиндан кейинги тадбирлар вақтида ОАВ ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

ОФКнинг минимал талабларига кўра, стадионда журналист учун энг камида стол, стул, электр таъминоти ва Интернет бўлиши керак. Кулкарнининг айтишича, энг минимал талабларни ҳам матбуот котиби бир ўзи амалга ошира олмайди, бунда клуб раҳбарияти кўмак бериши керак. «Токи биз профессионал бўлмоқчи эканмиз, энг минимал талабларга жавоб беришимиз керак», - деди Кулкарни.

Семинарнинг иккинчи қисмида ОАВ билан алоқаларни йўлга қўйиш масаласига алоҳида урғу берилди. Кулкарнининг тушунтиришича, «клубингиз ҳақида ОАВ қанча кўп ёзса, қанча кўп диққат марказда бўлса, ҳомий топиш ҳам шунча осон бўлади». Ўз навбатида, ОФК Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкарни матбуот котибларига ўз клублари веб-сайтларини инглиз тилида ҳам юритишни тавсия қилди.

«Инглиз тилидаги сайт ўзбекчаси каби тўлиқ ва батафсил бўлмасин, майли. Клуб ҳақида, ўйинчилар ҳақида маълумот бўлсин, етарли. Хабарлар ҳам қисқача бериб борилса, ўзбек футболига қизиқувчи инглиз тилида сўзлашувчилар учун фойдали бўлади», - деган Четан Кулкарни, ОАВ ва жамоатчилик билан ишлашда Twitter, Facebook ва бошқа шу каби социал медиа имкониятларидан имкон қадар кенг фойдаланишни тавсия қилди.

Семинар сўнггида унинг иштирокчилари – клуб матбуот котибларига сертификатлар топширилди. Шу билан бир кунлик семинар ўз ниҳоясига етди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика