Latest news

13:45"Мен учун истеъфога чиқиш муаммо эмас". Темир Лола фаолиятини якунлади2 13:41Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан19 13:27Футзал. Олий лига, 3-тур, 2-кун. "Локомотив" - "Когон" 2:102 13:14Жиру: "Хитойга кетаётган футболчиларни тушунаман, аммо у ерда ўйнамоқчи эмасман"2 13:14Жиру: могу понять футболистов, которые едут в Китай, но я там играть не хочу0 12:52Бугун Жепаров янги клуби сафида дебют қилиши мумкин3 12:48Жамолиддин Шарипов: "Барча жамоалар биз учун ноқулай рақиб"0 12:43Eplmanager: АПЛнинг 21-тур шарҳи7 12:35Андраник Теймуриан "Истиқлол"га қайтди ФОТО0 12:20"Ал Айн" "Анжи" ҳужумчисини сотиб олди0 12:13Абдухолиқов ва Жепаров терма жамоа йиғинида қатнашишмайди10 12:12Бауса: "Марказий ҳимоя жойидаги Маскерано менга ёқмайди"2 12:12Бауса: Маскерано на позиции центрального защитника мне не нравится0 12:00Санжар Шоаҳмедов ҳам "Ал Сайлия"га кўчиб ўтди22 11:51Футзал. Олий лига, 3-тур, 2-кун. "Максам-Чирчиқ" - "Олмалиқ" 2:60

17 dec 16:37
News

Олий лигада "Кучсизланиш орқали кучайиш" - 3

Бундан 5 йил аввал юқоридаги сарлавҳа остида мақоламнинг биринчи қисмини ёзган эдим.
2 йил олдин эса иккинчи қисмини. Ҳозир бўлаётган трансфер жараёнларни кузатар эканман, қисқа қилиб учинчи қисмни ёзишни мақсад қилдим.

Келинг, аввал дастлабки иккита қисмга кичик изоҳ бериб кетаман. 2008 йил "Бунёдкор", "Пахтакор", "Пахтакор" эса "Нефтчи" орқали кучайди. Кўп ўтмай "Насаф" вилоятнинг иккинчи жамоаси "Машъал" эвазига шакилланди. Бу орада "Навбаҳор" тўлиқлигича Муборакка кўчиб ўтишга улгурган эди. Кейинчалик "Бунёдкор" ҳар йили "Пахтакор"нинг биронта етакчисини ўз сафига қўшиш орқали рақибни кучсизлантириб борди. "Машъал" эса "Насаф"га ўйинчи етказиб беришда давом этди. Хуллас шунақа.

Бу сафар нима бўляпти. 2014 йил жуда қизиқ чемпионат бўлади деб турган пайтимиз, яна битта жамоани йўқотяпмиз. Сезиб турган бўлсангиз, бу - "Нефтчи". Йиллар давомида шаклланиб 2014 йил медаллар уччун курашиши кўзда тутилган "Нефтчи" бир ҳафта ичида тарқаб кетди. "Локомотив" эса "Бунёдкор"ни кучсизлантириш эвазига ўз сафини бойитиб олди. Лекин улар "Нефтчи"ни тарқаб кетишни инобатга олмаган эдилар. Бугунги кунда ҳали ҳеч нимага қўл урмаган жамоа, бу "Пахтакор" бўлиб турибди. Жамоани футболчилари олдида қарзи бўлишига қарамай ҳеч ким клубдан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Агар 2014 йил учун жиддийроқ ҳомий чиқадиган бўлса таркиб сақланиб қолинади. Агар молиявий ҳолат ўнгланилмаса, у ҳолда бир қатор футболчилар билан клуб хайрлашиши керак бўлади. Бу эса яна битта жамоани йўқолишига олиб келади. Албатта интрига йўлидаги. "Бунёдкор" ўз сафини бир қатор ёшлар билан тўлдиришда давом этяпти. Бу албатта яхши. Аммо бу ёшлар ОЧЛда илк маротаба тўп тепиб кучларини тенг тақсимлай олмасликлари мумкин. Табиийки, уларнинг ички чемпионатдаги сифати тушади. "Қизилқум" ҳамон қаерда ўйнаши ҳақида ўзи билмайди. "Сўғдиёна"га ҳомийлар эътибор қаратишса хоп-хоп, қаратишмаса...

"Олмалиқ" ва "Металлург" ўз савияларини сақлаб қолаётган ягона жамоа бўлиб турибди. "Динамо"да ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Одатда Ҳайдаров ўз эътиборини ёшларни тарбиялашга қаратади. Шодиев "Бухоро" учун катта йўқотиш. Демакки, жамоа кучсизланди. "Навбаҳор"да нима бўлишини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Геворкян "Насаф"да қолса жамоа ўз кучини сақлаб қолади. Аммо ҳар мавсум якунига етганидан кейин "Насаф" мухлислари бор эътиборларини Геворкянга қаратишади. Ким ҳам жамоани ярим кучини йўқотишни истайди? "Машъал"ни аввалги кучи йўқ, аниқроғи кучли раҳбари. Ўз академияси бўла туриб, яна легионер қидиришга тушиб кетган жамоадан бирон-бир ўсишни кутиш мантиқан тўғри эмас. "Андижон" ҳозирча сирли жамоа. 1-лига билан олий лиганинг ўртасидаги фарқ катта.
 
Бизнинг клубларимизнинг ёмон  бир одати бор. ким кўзга кўринса, шарта ўз сафига қўшиб олади. Ваҳоланки, ўша футболчи кўзга кўрингунига қадар, кўзга кўринмай келаётганимиди? Нега ҳамма тайёрига ёпишади, кўзга кўринмай турган пайтида назарга олмайди. Абрамов айтганидек бундай футболчилар минглаб топилади. Аммо уларни танлаб оладиган, росманасига мураббийлик уқувига эга мутахассисларимиз жуда ҳам оз.

Кунига мақола ёзишим мумкин. Лекин мухлисларни футболдан кўнгилларини совутиб юбормай дейман...

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook