UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Олий лигада бугун ва эрта 7-тур. Бу сафар гол урасизми? Янгиликлар

Олий лигада бугун ва эрта 7-тур. Бу сафар гол урасизми?

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Навбаҳор” баҳси билан олий лиганинг 7-турига старт берилади.
Эртага эса қолган олтита ўйин ўтказилади. Олий лиганинг ҳар бир тури олдидан ва ундан кейин қайси клубда кимлар гол урганига алоҳида эътибор бериб келяпмиз. Бунда нигоҳимиз энг аввал ҳужумчиларга қаратилмоқда, чунки улардан талаб қиланадигани гол уриш.

7-тур олдидан олий лигада тўп киритмаган ҳужумчилар сони 20та қолди. Мавсум бошида улар 30 нафардан кўп эди ва ҳозирга келиб баъзи ҳужумчилар тўп киритишди. Хусусан, ўтган турда Шаҳбоз Эркинов, Абдумалик Абдуллаев, Илёс Қурбонов, Игорь Сергеев каби ҳужумчилар ҳар тугул голлар сериясини очиб олишди. Энди навбат бошқаларга келган бўлса ажаб эмас.

Қуйида дастлабки олти тур якунларига кўра олий лигада ҳали тўп кирита олмаган ҳужумчиларга тўхталиб ўтамиз. Бошқа клубларда ҳар қалай ҳужумчи дегани гол уриб турибди, аммо “Нефтчи”дан негадир ҳеч бир ҳужумчи шу пайтгача тўп кирита олмади. Ваҳоланки, номларни эшитсангиз “қўрқиб” кетасиз: Носир Отақўзиев, Зоҳид Абдуллаев, Рўзимбой Аҳмедов, Отабек Исроилов. Келинг, яхшиси тўп кирита олмаётган ҳужумчиларга бирма-бир тўхталсак.



№24. Баҳодир Пардаев (“Бунёдкор”)
Кўрсаткичи
: 4 ўйин, 106 дақиқа
Пардаев кўпинча ҳужумчи ортида ҳаракат қилмоқда. У ўйин пайтида тўпни олдиндагиларга етказиб бериш билан овора. Лекин ўзи жарима майдончасига ёриб кириб, рақиб дарвозаси томон хавф солганини ҳали кўрмадик. Аслида Баҳодирга иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнаш ярашади, лекин гол ҳам уриб туриш керак-да.

№11. Александр Шадрин (“Локомотив”)
Кўрсаткичи
: 2 ўйин, 63 дақиқа
Шадрин бошқа жамоада бўлганида аллақачон асосий таркибда тўп сураётган бўларди. Лекин Нагаев билан Фарҳод Тожиевни рақобатда ютиш қийин. Қолаверса, ҳар икки ҳужумчи ҳам гол уришни уддалади. Аммо ҳозирча Шадриннинг омади келгани йўқ.

№19. Игорь Таран (“Насаф”)
Ҳали майдонга тушмади

Игорь Таран жароҳати сабаб ҳозирча майдонга тушгани йўқ. Шу боис уни танқид қилишга ҳақли эмасмиз. Таран олдин даволаниб сафга қайтсин, бир-иккита ўйинда иштирок этсин, кейин бу футболчига тўхталамиз.

№41. Азамат Алланиязов (“Насаф”)
Кўрсаткичи:
4 ўйин, 254 дақиқа
Азамат Алланиязов 4та учрашувда тўп тепишга улгурди, лекин ҳозирча голдан дарак йўқ. Ўтган йил бу ҳужумчи гол уриб турарди. Бу йил эса нимадир бўлган шекилли. Азамат балки кейинги ўйинларда тўп киритишни уддалар.

№9. Зафар Полвонов (“Олмалиқ”)
Кўрсаткичи:
6 ўйин, 383 дақиқа
Зафар Полвонов ҳам тез-тез танқид қилинмоқда. Игорь Шквирин ҳар доим ундан гол кутаётганини айтади, лекин ҳужумчининг ўзи жим. Полвонов тез орада гол уриб мураббийнинг ишончини қайтариб олиши лозим, акс ҳолда...

№70. Фаррух Шотурсунов (“Динамо”)
Кўрсаткичи:
1 ўйин, 90 дақиқа
Шотурсунов битта ўйинда иштирок этди ва тўлиқ ўйнади. Кейин эса жароҳат олиб шундан бери кўринмай қолди. У ҳам ҳозирча даволаниш билан банд.



№11. Носир Отақўзиев (“Нефтчи”)
Кўрсаткичи:
3 ўйин, 375 дақиқа
Отақўзиевга ортиқча таъриф шарт эмас. Носир имкон бўлди дегунча гол урадиган ҳужумчилар хилидан. Унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Аммо негадир “Нефтчи”да омади келмаяпти. Мухлислар эса Носирдан гол кутишда давом этмоқда.  

№22. Рўзимбой Аҳмедов (“Нефтчи”)
Кўрсаткичи:
5 ўйин, 271 дақиқа
Рўзимбой кўпроқ орқа планда ҳаракатланадиган футболчи. У шу пайтгача бешта ўйинда майдонга тушди. Аммо ҳалиям тўп кирита олмади.

№11. Отабек Исроилов (“Нефтчи”)
Кўрсаткичи:
2 ўйин, 84 дақиқа
Ўз вақтида ёшлар ва олимпия терма жамоамизга чақирилган Отабек Исроилов ҳам бу йил нима учундир суст ҳаракат қиляпти. Унга бир гал ҳатто “Бунёдкор” ҳам қизиққанди. Агар Отабек ўз устида жиддий ишламаса, “Нефтчи”даги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин.

№15. Зоҳид Абдуллаев (“Нефтчи”)
Кўрсаткичи:
4 ўйин, 148 дақиқа
Умуман олганда, “Нефтчи”да бирортаям ҳужумчи гол кирита олгани йўқ. Зоҳид Абдуллаев ҳам шулар жумласидан. Зоҳид “Металлург”да эканлигида ҳар тугул голлар уриб турарди. Фарғонага келганидан бери ҳозирча жим юрибди.

№21. Акмал Абдураҳмонов (“Сўғдиёна”)
Кўрсаткичи
: 4 ўйин, 100 дақиқа
Акмал Абдураҳмонов ўткир ҳужумчи эмас, битта вазиятдан биттага фойдаланиши қийин. Акмал олий лигада ўзини кўрсатиши учун анча ишлаши керак.

№17. Соҳиб Абдуллаев (“Навбаҳор”)
Ҳали майдонга тушмади

Соҳиб Абдуллаев ёш умидли футболчилардан бири ҳисобланади. Аммо негадир ҳеч омади келмаяпти. У “Машъал”да эканлигида бир йил ёшлар лигаси тўпурари бўлганди. Олий лигада эса гол уриш тугул, ҳатто майдонга тушгани йўқ.

№10. Владимир Шишелов (“Қизилқум”)
Кўрсаткичи:
5 ўйин, 383 дақиқа
“Қизилқум” яхши ўйин кўрсатаётгани билан Шишеловдан ҳозирса сас-садо йўқ. Тажрибали ҳужумчи қачон гол уришини вақт кўрсатади.

№11. Алишер Холиқов (“Қизилқум”)
Кўрсаткичи:
4 ўйин, 63 дақиқа
Мавсум-2010 тўпурарлигини қўлга киритган Алишер Холиқов бу йил ўзини кўрсата олмаяпти. У ҳозирча тўртта учрашувда майдонга тушиб, бирортаям тўп кирита олмади.

№80. Мўйдин Мамазулунов (“Машъал”)
Кўрсаткичи:
6 ўйин, 364 дақиқа
“Машъал” яхши ниятлар билан Мамазулуновни ўз сафига қўшиб олди. Бироқ бу ҳужумчи ўзини кўрсата олмаяпти. Мўйдин яқинда матбуотга интервью бериб, гол урмаётганидан хафа эканлигини айтди. Хурсанд бўлиши учун эса тўп киритмаса бўлмайди.

№11. Баҳодир Муртазоев (“Машъал”)
Кўрсаткичи:
2 ўйин, 42 дақиқа
“Машъал” мураббийлари касбилик ҳужумчи Баҳодир Муртазоевга жуда кам имконият беришмоқда. У атиги иккита беллашувда иштирок этди холос. Муртазоев биринчи лигада ўзини кўрсата олганди, лекин олий лигада тўп кирита олмаяпти.



№9. Ихтиёр Тошпўлатов (“Машъал”)
Кўрсаткичи:
6 ўйин, 182 дақиқа
Ихтиёр Тошпўлатов баъзан ҳужумда, баъзан қанотларда ҳаракат қилади. Умуман олганда, универсал футболчи. Лекин кўпчилик Ихтиёрни ҳужумчи сифатида билади, ундан голлар кутишади. Тошпўлатов гол урмас экан, олимпия терма жамоамиздан ўрин олиши қийин.   

№11. Шуҳрат Мирхолдиршоев (“Андижон”)
Ҳали майдонга тушмади

“Андижон”нинг тажрибали ҳужумчиси Шуҳрат Мирхолдиршоев ҳам ҳозирча майдонга тушгани йўқ. Шу боис бу ҳужумчи ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз.  

№9. Лочин Солиев (“Андижон”)
Кўрсаткичи
: 1 ўйин, 34 дақиқа
Лочин Солиев ўтган йил бошқа клубга кетмоқчи эди, лекин охирида барибир “Андижон”да қолди. Бу ҳужумчи ҳам ўтган мавсум биринчи лигада ўзини кўрсатганди, лекин олий лига анча кучли эканлигини инобатга олсак, Лочин Солиевнинг ниҳоятда машаққатли меҳнат қилиши керак бўлади.

№88. Алишер Азизов (“Андижон”)
Кўрсаткичи:
6 ўйин, 348 дақиқа
Алишер Азизов яхши савиядаги ҳужумчи. Бироқ у ҳам ўзини кўрсата олмаяпти. Ваҳоланки, бош мураббий Азамат Абдураимов унга етарлича имконият бермоқда. Энди буёғи Алишернинг ўзига боғлиқ.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика