UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  53 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан Янгиликлар

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан

Бугун “Нефтчи” - “Динамо” баҳси билан олий лигамизнинг 10-турига старт берилади.
Турнинг илк учрашувида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Фарғонадаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

КЎНДАЛАНГ ТУРГАН САВОЛЛАР:

“Нефтчи” уйдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими?

Фарғонанинг бош жамоаси “Нефтчи” ушбу мавсум ўз майдонида атиги бир марта ғалаба қозонди. Мурод Исмоилов шогирдлари 8-турда “Олмалиқ”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан сўнг Жиззахга сафар уюштирган жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Айни пайтда “Нефтчи” 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар бир бор зафар қучиб, уч ўйинда дуранг ўйнашди ва беш марта мағлуб бўлишди. Жамоанинг тўплар нисбати 6-11 (-5) кўринишга эга.

“Нефтчи” ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. Ўз уйида 3та гол уриб, шунча ўтказиб юборди. Натижада тўртта ўйиндан 5 очко тўплади. Мурод Исмоилов бугун жамоаси билан чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Буни учрашув якунига етгач билиб оламиз.

“Динамо” кетма-кет тўртта мағлубиятга барҳам бера оладими?

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси эса жуда ғалати натижаларни қайд этмоқда. “Динамо” мавсумни чакки бошламаганди. Аввалига ютқазиб, кейин иккита ўйинни ютди. Кейин яна ютқазди ва ундан сўнг яна ғалаба қозонди. Аммо 6-турдан бошлаб жамоанинг боши мағлубиятлардан чиқмай қолди ва “Динамо” кетма-кет тўртта учрашувда имкониятни бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал” ва “Олмалиқ” клубларидан мағлубиятга учрашди. Ҳозирда жамоа 9 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва 6та мағлубият бор. Дуранг қайд этилмаган. “Динамо”нинг учта ғалабасидан иккитаси сафарда қайд этилган: “Сўғдиёна” ва “Андижон” билан кечган ўйинларда.

“Динамо” сафарда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Агар самарқандликлар бугун ҳам мағлубиятга учрагудек бўлишса, бу жамоанинг кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлади. Шундай экан, Равшан Ҳайдаров “Нефтчи”га қарши бор кучни ишга солиши турган гап.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика