UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Олий лига клубларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳақида Янгиликлар

Олий лига клубларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳақида

Ҳозирги замонда ижтимоий тармоқларнинг тезкорлиги ва қулайлиги ҳар бир соҳада жуда ас қотмоқда. Хусусан футбол жамоатчилиги учун ҳам.

Айни пайтда жуда кўплаб футбол клубларининг "Twitter" ва "Instagram"да ўз саҳифалари мавжуд ва клуб матбуот котиблари ўша саҳифалар орқали клуб мухлисларига керакли хабарлар ва фотоларни тақдим этишмоқда. Ўзбек клублари ичида ҳам бундай ишга қўл ўрган матбуот хизмати вакиллари бор.
Ўзбек клублари ичида твиттер сайтида биринчилардан бўлиб саҳифасини очган клуб бу Қаршининг "Насаф" жамоаси бўлади. Улар ўз саҳифаларини 2010 йил, 25 февраль куни очишган. Клуб ҳақидаги маълумотлар ва ўйинлардан репортажлар эса 2012 йилги мавсумдан бошлаб бериб келинади. Самарқанднинг "Динамо" клуби расмий саҳифаси 2012 йил, 18 январь куни ташкил этилган. "Динамо"нинг твиттердаги саҳифаси ҳам фаоллик билан олиб борилади. Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси эса твиттердаги саҳифасини 2012 йил, 12 март куни ишга туширишган. Бу борада "темирйўлчи"лар учинчи бўлишган. Ушбу клуб матбуот хизмати вакиллари твиттердаги саҳифасини фаол юритади. Жамоа ҳақидаги тезкор хабарлар ва ўйинлардан онлайн репортажлар асосан ушбу саҳифа орқали ёритиб борилади. "Пахтакор" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси Ўзбекистонда тўртинчи бўлиб очилган. "Шерлар" 2012 йил, 11 октябрь кундан бошлаб ўз хабарларини твиттерда бера бошлашган.
"Бунёдкор" клубининг саҳифаси 2012 йил, 18 октябрь куни ташкил этилган. Клуб матбуот хизмати ушбу саҳифада қайноқ хабарларини бериб боришади. Санаб ўтилган  клублар матбуот хизмати вакиллари айни пайтда энг фаоллардан ҳисобланишади. Клуб ҳақидаги барча қайноқ хабарлар билан мухлисларни бохабар этиб келишмоқда.
Шунингдек яна "Сўғдиёна", "Машъал", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаларини ҳам твиттерда ўз аккаунтлари бор.

"Instagram"да "Локомотив" жамоаси биринчилардан бўлиб ўз саҳифасига эга бўлган. "Бунёдкор" ҳам ўтган мавсумдан бошлаб клуб фотоларини "Инстаграм" орқали ҳам мухлисларга етказиб бермоқда. "Насаф" клуби эса ушбу мавсумдан бошлаб "Инстаграм"да ҳам ўз саҳифасини очишга эришди.

Олий лига жамоаларининг "Twitter"даги саҳифалари:

"Пахтакор" клубининг "Twitter" саҳифаси - @fc_pakhtakor
"Бунёдкор" клубининг "Twitter" саҳифаси - @fcbunyodkorcom
"Нефтчи"  клубининг "Twitter" саҳифаси - @fcneftchiuz
"Насаф"  клубининг "Twitter" саҳифаси - @fcnasaf
"Локомотив" клубининг "Twitter" саҳифаси - @LokomotivUzb
"Динамо"  клубининг "Twitter" саҳифаси - @samdinamo
"Машъал"  клубининг "Twitter" саҳифаси -  @fcmashal_uz
"Навбаҳор" клубининг "Twitter" саҳифаси - @pfcnavbahor
"Сўғдиёна" клубининг "Twitter" саҳифаси - @FCSogdiana

"Instagram"да борлар:

"Локомотив" - @LOKOMOTIV_UZB
"Бунёдкор" - @FCBUNYODKORCOM
"Насаф" - @fcnasaf                                                                          "Пахтакор"  - @PAKHTAKOR_FC


Қолган клубларнинг матбуот хизмати вакиллари ушбу ишга қўл уришса яхши бўлар эди. Ҳозирги пайтда бу нафақат тезкорлиги, балки жуда қулайлиги билан ажралиб туради.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика