UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди0 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади0 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"3 20:15"Ал Таавон" - "Локомотив". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ42 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"3 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи0 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"3 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда23 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”33 18:14Мата: "Мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритиб, ЕЛнинг кейинги босқичига йўл оламиз деган умиддаман"7 18:11ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" - 2:18 17:45Бакка Хитой клуби таклифини рад этди1

07 май 13:01
Янгиликлар

Олий лига 7-тур статистикаси

3-5 май кунлари олий лигада 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек тур статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турнинг 7та учрашувида жами 26та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 3,71тадан гол тўғри келади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирча айнан мана шу тур энг кўп гол урилган тур бўлиб турибди. Сабаби бунгача 1-турда 21та гол урилганди. Сермаҳсуллик натижаси 7-турда янада оширилди.

7-турдаги 7та ўйиндан 5тасида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Турнинг дастлабки учрашувида “Локомотив” Самарқанднинг “Динамо” клубини 3:1 ҳисобида таслим қилди. Учрашувда Тўлқин Мирзаев ҳисобни очганига қарамай майдон эгалари якунда иродали ғалабага эришишди. Фарҳод Тожиев дублга эришган бўлса, яна битта голни Иван Нагаев меҳмонлар дарвозасига урди. “Гулистон” ўз уйида “Шўртан”ни мағлуб этди. Роббим Ҳасанов ва Бобур Акбаровнинг голларига ғузорликлар фақат бир марта Обид Жўрабоевнинг голи билан жавоб беришди – 2:1.

Қаршида “Металлург” “Насаф”га етарли қаршилик кўрсата олгани йўқ. 1-дақиқадаё Алланиёзов ҳисобни очди. 36 ва 38-дақиқаларда Илҳом Юнусов ва Шоҳруҳ Гадоев кетма-кет иккита гол уришди. Биринчи бўлим сўнггида бекободликлар ҳужумчиси Шахзодбек Нурматов томонидан урилган гол якунда учрашувда сўнгги гол бўлиб чиқди – 3:1. Олий лиганинг дастлабки 6та турида умуман очко ололмаган “Қизилқум” ниҳоят 7-турда ғалаба қозонди. Зарафшонга “Нефтчи” ташриф буюрди. Фарғоналиклар футболчиси Шерзод Ҳакимов ўйинда ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локомотив” – “Динамо” учрашуви сценарийси такрорланди. Яннис Мандзукас дублга эришди, Файзулло Қамбаров ўйинга якуний нуқтани қўйди – 3:1.

ОЧЛ 1/8 финалига чиққан “Бунёдкор” ўз майдонида “Бухоро”ни йирик ҳисобда таслим қилди. Қосимов шогирдлари ўйиннинг дастлабки бўлимидаёқ барча масалани ҳал қилишди. Лутфулла Тўраев, Олег Зотеев биттадан гол уришган бўлса, украиналик ҳужумчи Олександр Пишур дубл қайд этди – 4:0.

Бу турда битта дуранг натижаси қайд этилди. Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган баҳсда лига дебютанти “Сўғдиёна” Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан дуранг ўйнади. Ўйинда ҳисоб очилгани йўқ – 0:0.

Меҳмонда фақат “Навбаҳор” муваффақиятга эришди. Наманганликлар Олмалиқда кечган қизиқарли ўйинда уч очкога эга бўлишди. 7та гол урилган ўйинда майдон эгалари сафида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь ўзларини кўрсатишди. “Лочинлар” сафида эса иккита футболчи ўзини кўрсатди. Сабаби Акром Бахриддинов ва Рўзимбой Аҳмедов дубл расмийлаштиришди – 3:4.

7-турда умуман пенальти белгиланмади. Бу турга қадар жами 10 та пенальти белгиланган ва 9таси голга айлантирилган эди.

Турнинг 7та учрашувида ҳакамлар томонидан 17та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 2,43тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Қизилқум” – “Нефтчи” ўйинида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 5 та. “Локомотив” – “Динамо” учрашувида бош ҳакам футболчиларга умуман карточка кўрсатмагани эътиборга молик. 7-турда биронта футболчи қизил карточка сабаб майдондан четлатилгани йўқ.

 7-турда битта йирик ҳисоб қайд этилди. Юқорида айтиб ўганимиздек “Бунёдкор” ўз уйида “Бухоро” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Бу билан “қалдирғочлар” мавсумдаги 5-йирик ғалабани қўлга киритишди. “Бухоро” эса иккинчи марта йирик ҳисобда таслим бўлди.

Ушбу турда 5та футболчи дублга эришди. Чемпионат тўпурари Фарҳод Тожиев “Динамо”га қарши кечган ўйинда ўзининг мавсумдаги тўртинчи хет-тригини расмийлаштирди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Яннис Мандзукас “Нефтчи” дарвозасига ҳар бўлимда биттадан гол уришга муваффақ бўлди. “Навбаҳор”нинг бир йўла икки футболчиси Акром Бахриддинов ва Рўзимбой Аҳмедов “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳсда иккитадан гол уришди. Украиналик ҳужумичи Олександр Пишур “Бунёдкор” таркибида ўтган турда ҳам дублга эришганди. 7-турда унинг иккита голи “Бухоро” дарвозасидан ўрин олди.

7-турнинг 7та учрашувини кузатиш учун стадионларга жами 35705 нафар томошабин ташриф буюди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 5101 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Гулистон” – “Шўртан” учрашувига келди – 8751. Энг кам томошабин эса “Бунёдкор” – “Бухоро” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун “Бунёдкор” стадионига 3162 нафар томошабин келди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 75
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: