UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  7

Олий лига. 5-тур олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

Олий лига. 5-тур олдидан мутахассис фикри

Маълумки бугун олий лиганинг навбатдаги турига старт берилади.
Ушбу турда мухлисларни бир-биридан қизиқарли ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Хусусан Тошкентда “Бунёдкор” – “Локомотив” ҳамда Қаршидаги “Насаф” – “Нефтчи” тўқнашуви кўпчиликнинг диққат марказида турибди.

Мазкур бўлажак баҳслар олдидан мутахассисларнинг фикрларини билиш мақсадида Баҳром Ҳакимовга мурожаат қилдик. Тажрибали мураббий 5-турдаги ҳар бир қарама-қаршилик тўхталиб ўтди.

5-тур
11 апрель (жума)
“Насаф” – “Нефтчи”
Айтиш мумкинки, Қаршида меҳмонларга осон бўлмайди. Боз устига “Насаф” ўтган турда “Навбаҳор”дан мағлубиятга учраган. Шу боис бугун фақат ютишга ҳаракат қилиши аниқ. “Нефтчи” аъзолари ва мухлисларини камситмаган холда шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда “Насаф” бу жамоадан ҳар томонлама кучли. Бу гапларни илгари ўзим “Насаф”да ишлаганим учун айтаётганим йўқ. “Аждарлар” 2-3 йилдан буён бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. “Нефтчи”да эса бу борада ўзгаришлар катта. Фарғоналикларнинг ўтган турда “Қизилқум”га қарши кечган баҳсини бевосита стадионда кузатиб қайтдим. Жамоа ҳали ўз ўйинини топиб олмагани кўриниб турибди. “Насаф”нинг эса “Динамо”га қарши ўтказган учрашувини кўргандим. Бугун мезбонлар ютса керак. Яна ким билади дейсиз. Шахсан мен ҳар иккала жамоага ҳам омад тилайман.

“Бунёдкор” – “Локомотив”
“Бунёдкор” бу йил ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Миржалол Қосимов бундан буён фақат терма жамоаларда ишлаши маълум бўлгач, “қалдирғочлар”ни эндиликда ким бошқараётганини билмайман. Лекин жамоанинг мақсади чемпионликни қўл киритиш бўлиши аниқ. Бу жамоа 3-турда ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг қайд этиб, қимматли икки очко йўқотганди. Қолаверса “Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги иштироки ҳам тўхтади. Энди жамоа асосий эътиборни миллий чемпионатга қаратади. Бугун “қалдирғочлар” ҳам фақат ютиш учун чиқади.

“Локомотив” ҳам ҳудди бугунги рақиби сингари ўз майдонида “Насаф” билан дуранг ўйнаб икки очко йўқотганди. Лекин жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда. Вадим Абрамов қандай тактика танлашни билади. Бугун “темирйўлчилар” ҳам уч очко учун тушиши аниқ. Бунинг учун имконият ҳар икки жамоада ҳам тенг. Шуни айтишим мумкинки, бугун қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Дуранг бўлмаса керак.

12 апрель (шанба)
“Металлург” – “Навбаҳор”
Эртанги ўйинларга тўхталадиган бўлсак. Шанба куни “Металлург” ютмаса бўлмайди. Жамоа чемппионатнинг дастлабки 4 турида бирорта ҳам очко жамғара олмади. Шу боис бекободликларга ғалаба сув ва ҳовадек зарур. Агарда яна имконият бой берилса, турнир жадвалидаги ўрни янада танг ахволда бўлиб қолиши аниқ.

“Навбаҳор” эса ўтган турда “Насаф”ни мағлубиятга учрата олди. Шу боис наманганликларнинг кайфияти шунга монанд бўлиши турган гап. Бахтиёр Ашурматов қайси рақибга қандай тактика танлашни билади. У ҳам камида дуранг натижаси билан қайтишни режалаштирган бўлса ажаб эмас. Бу ўйинда кимнидир имкониятини юқори баҳолай олмайман. Чунки “Металлург” устози Рустам Мирсодиқов ўртоғим бўлса, Бахтиёр Ашурматов шогирдимдир. Шу сабабли ҳам уларнинг ҳар бирига бўлажак баҳсда омад тилайман. 

“Сўғдиёна” – “Бухоро”
Жиззахликларда аҳвол яхши эмаслигидан хабарим бор. Футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари турганини биламан. Даврон Файзиев илгари қўл остимда ўйнагани учун у билан телефон орқали бўлса ҳам гаплашиб турамиз. Файзиев иродали йигит. Мен унга ишонаман. Эртанги ўйинда унинг жамоасига омад тилайман. Агарда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаса аҳвол янада оғирлашади. Буни менимча жамоа аъзолари ҳис этиб турган бўлса керак.

“Андижон” – “Динамо”
Андижонлик мухлисларни жуда яхши биламан. Талабчанлиги билан ажралиб туради. Эртага уларга фақат ютуқ керак. Акс холда кейин клубда қандайдир ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин. Бу жамоа ўтган турда “Олмалиқ” майдонидан бир очко билан қайтганини биламиз. Лекин эртага ҳам осон бўлмайди. Чунки “Динамо” ҳам осонликча “жон” бермайди. Равшан Ҳайдаровнинг ҳам ўзига яраша футболга қараши ва тактикаси бор. Самарқандликлар шу кунга қадар икки ўйинда ғалаба қозониб очколарини кўпайтириб олди. Лекин эртага “Андижон”га фақат ва фақат ғалаба керак бўлади. 

“Пахтакор” – “Олмалиқ”
Мазкур учрашувни ҳам турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Майдон эгалари жорий чемпионатда йўқотишларсиз иштирок этиб келмоқда. “Олмалиқ” эса “шерлар” учун охирги йилларда ноқулай рақиблардан биридир. Шу боис тошкентликлар ўйинга пухта тайёргарлик кўрган холда, рақибни ҳурмат қилиб майдонга чиқади. Бу ўйинда “Пахтакор”нинг имкониятини юқори баҳолайман.
 
“Қизилқум” – “Машъал”
 “Қизилқум”нинг Фарғонадаги ўйинини кўрдим. Жамоа ўйини яхши шакллантирилган. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам йигитларнинг ҳаракатлари менда ижобий таассурот қолдирди. Улар эртага ўз майдонида ўйнайди. Табиийки устунлик кўпроқ навоийликлар томонида бўлади.
“Машъал” эса ўтган турда ўз майдонида “Пахтакор”га имкониятни бой берди. Бу жамоани мавсум бошида кучли бешликка киришини айтилганди. Лекин бу жуда қийин бўлади. Менимча бу ўйинда мезбонлар фаворит.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика