UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  10 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  5 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

Олий лига. 5-тур. "Насаф" "Нефтчи" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Олий лига. 5-тур. "Насаф" "Нефтчи" устидан иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган илк ўйин Қаршида бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ, 5-тур. 11.04.
"Насаф" (Қарши) - "Нефтчи" (Фарғона) - 2:1
Қарши шаҳри. Марказий стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Холмат Мирзааҳмедов, Дониёр Досанов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Голлар: Илҳом Шомуродов60, Артур Геворкян 66 пен. -Руслан Мелзиддинов 57

"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов ( 38. Дониёр Нарзуллаев, 90+3), 10. Кенжа Тўраев (29. Улуғбек Дадабоев, 87), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов (33. Одилжон Ҳамробеков, 83), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 1. Михаил Наумов, 7. Акрамжон Баҳриддинов, 23. Шерзод Аъзамов, 41. Азамат Алланиязов.

"Нефтчи": 21. Ғайратжон Ҳасанов, 4. Жаҳонгир Жиямуродов, 5. Иқбол Бобохонов, 8. Азиз Алижонов (30. Отабек Зокиров, 58), 11. Носир Отақўзиев, 13. Александр Клецков, 20. Дилёрбек Эрматов (с), 24. Сайдулло Раҳматов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 74), 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Руслан Мелзиддинов (15. Зоҳид Абдуллаев, 75), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1. Сардор Қобулжонов, 2. Максимилиан Фомин, 7. Александр Оника, 9. Павел Смоляченко.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев 90+2 - Руслан Мелзиддинов 2, Иқбол Бобохонов 45+1, Александр Клецков 90+3.



Ушбу саҳифа орқали учрашувнинг энг асосий вазиятлари ва натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.


"Насаф" футболчилари майдонга кириб келишмоқда.

2-дақиқа. Руслан Мелзиддинов Геворкянга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.
"Нефтчи"нинг илк ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Сайдулло Раҳматовнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.
11-дақиқа. Азиз Алижонов томонидан йўлланган жарима зарбасини Элдорбек Суюнов ишонч билан эгаллаб олди. Зарба ҳавфли чиққанди.
13-дақиқа. Носир Отақўзиев томонидан бош билан берилган зарбани Суюнов иккинчи уринишда дарвоза чизиғи устидан қайтарди.
15-дақиқа. Абдуллоҳ Олимовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини яна Суюнов эгаллаб олди. "Нефтчи" футболчилари жонланишди.
29-дақиқа. "Насаф"нинг давомли ҳужуми Кенжа Тўраевнинг кучли ва аниқ зарбаси билан якунланди. Ғайратжон Ҳасанов тўпни эгаллаб олди.
32-дақиқа. Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни "Нефтчи" жарима майдончасига узатди. Ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди.
38-дақиқа. "Нефтчи"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Носир Отақўзиев тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб кучли зарба йўллади. Суюнов тўпни эгаллади.
39-дақиқа. Фарруҳ Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Кенжа Тўраев дарвозага йўллади. Ҳасанов тўпни эгаллади.
39-дақиқа. Геворкян ўнг қанотдан ажойиб тарзда жарима майдончасига кириб борди. Ҳасанов охирги паллада Артурга имконият бермади.
40-дақиқа. "Насаф" сардори Артур Геворкяннинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини Ғайратжон Ҳасанов эгаллаб олди.
Бош ҳакам учрашувга 3 дақиқа қўшиб берди.
45+1-дақиқа. Шомуродовнинг 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
45+1- дақиқа. Иқбол Бобохонов огоҳлантирилди.
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим бошланди.
47-дақиқа."Насаф"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини Кенжа Тўраев чамаси 2-3 метрлардан берган ноаниқ зарбаси билан якунлади.52-дақиқа. Муҳаммадиев-Геворкян-Муҳаммадиев комбинациясидан кейин Шуҳратнинг ўткир бурчак остида йўллаган кучли зарбасини Ҳасанов эгаллади.
53-дақиқа. Қораевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Илҳом Шомуродов бош билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.
55-дақиқа. Сайдулло Раҳматов чап қанотдан "Насаф" жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида кучли, бироқ ноаниқ зарба берди.
56-дақиқа. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Эркин Бойдуллаев чамаси 25 метрлар тўхтатмасдан зарба беришга уринди. Ноаниқ.
Гол!!! Руслан Мелзиддинов ҳимоячилар хатосидан унумли фодаланиб ҳисобни очди - 0:1.
58-дақиқа. "Нефтчи" таркибида ўзгариш. Азиз Алижонов ўрнига Отабек Зокиров майдонга тушди.
Гол!!! 60-дақиқа. Илҳом Шомуродов ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади - 1:1.
Артур Геворкяннинг ўнг қанотдан ерлатиб узатиб берган тўпини Илҳом Шомуродов деярли бўш қолган дарвозага осонлик билан йўллади.
64-дақиқа. "Насаф" футболчилари бор эътиборни ҳужумга қаратишмоқда. "Нефтчи" дарвозаси яқинида жарима тўпи.
64-дақиқа. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпини Ғайрат Ҳасанов ажойиб сейви орқали бартараф этди.
65-дақиқа. "Нефтчи" ҳимоячилари Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Пеналти.
Гол!!! 66-дақиқа. Артур Геворкян пенальтини аниқ амалга оширди.
"Насаф" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
"Насаф"-"Нефтчи" учрашувини 6360 нафар томошабин бевосита стадионда туриб томоша қилмоқда.
74-дақиқа."Нефтчи" таркибида ўзгариш. Сайдулла Раҳматов ўрнига Рўзимбой Аҳмедов майдонга тушди.
75-дақиқа. "Нефтчи" таркибида ўзгариш. Руслан Мелзиддинов ўрнига Зоҳид Абдуллаев майдонга тушди.
77-дақиқа. Тўп учун курашда Фарруҳ Сайфиев кичик жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.
80-дақиқа. Шомуродов жарима майдончасига кириб бориб, бир ҳимоячини алдаб ўтиб аниқ зарба берди. Ҳасанов тўпни эгаллаб олди.
83-дақиқа. "Насаф" таркибида илк ўзгариш. Илҳом Юнусов ўрнига Одил Ҳамробеков майдонга тушди.
84-дақиқа. Ўнг қанотдан "Насаф" жарима майдончасига узатилган тўпни Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ. зарба.
85-дақиқа. Геворкян ўнг қанотдан ошириб берган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Клецков дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.
87-дақиқа. "Насаф" таркибида иккинчи ўзгариш. Кенжа Тўраев ўрнига Улуғбек Дадабоев майдонга тушди.
Равшан Эрматов асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.
90+1 дақиқа. Рўзимбой Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
90+2 дақиқа. Фарруҳ Сайфиев огоҳлантирилди.
90+3 дақиқа. Илҳом Шомуродов ўрнига бугун туғилган кунини нишонлаётган ёш ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди.
90+3 дақиқа. Клецков огоҳлантирилди.
Учрашув якунланди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика